Бишкек: Милиция 17 ёшли қизни зўрлашда гумонланган ОЎЮнинг ўқитувчисини сўроққа олди

201

Бишкекдаги олий ўқув юртларидан бирининг ўқитувчиси, 17 яшар қизнинг зўрланиши бўйича тушган шикоят бўйича сўроқ берди. Бу ҳақда Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг маълумоти бўйича, 28-февралда ўқитувчига нисбатан чора кўришни сўраб бир шаҳар фуқароси мурожаат қилган. Ариза эгаси, ўқитувчи 2022-йилнинг сентябридан бошлаб ҳозирги вақтгача турмуш ўртоғининг вояга етмаган синглиси билан жинсий муносабатда бўлиб келаётганини айтиб берган.

Ариза эгаси, сўнгги марта ўқитувчи қиз билан унинг хоҳишига қарши Орто-Сай қишлоғидан олис бўлмаган ерда жинсий алоқада бўлганини қўшимча қилган.

Ариза тушгандан сўнг 44 ёшдаги гумондор шахс терговга олиб келинган ва сўроққа олинган. Ишнинг материаллари Чуй вилоятининг Аламудун туман ИИБга ўтказилган ва ҳозирда терговгача суриштирувлар бошланиб, экспертиза тайинланган.