2023-йилга Таълим ва фан вазирлигига бюджетдан 49,9 млрд сом ажратилди. Бу ҳақда молия вазирлиги билдириб, бу ўтган йилгига қараганда 72,4% кўп эканини таъкидлади.
Ажратилнинг пулнинг 20,6 млрд соми ўқитувчилар ва таълим тизимидаги айрим категориядаги ходимларни маошини оширишга сарфланади. Яна 193,9 млн сом меҳнат ҳақига квалификация категорияси учун устама ҳақининг миқдорини оширишга боғлиқ ўқитувчиларга квалификация категорияси учун сарфланади.
45,6 млн сом педагогика мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган олий таълим ташкилотларининг талабаларига, умум таълим ва мактабгача билим бериш ташкилотларининг ўқитувчиларини статусини ошириш мақсадида стипендиялар миқдорини кўпайтиришга сарфланади.
Шунингдек, 2023-йили умум таълим мактаблари учун дарсликларни чоп этишга ва сотиб олишга 152 млн сом, қолаверса Брайль алифбосида дарсликлар чиқаришга 3,0 млн сом ажратилган. Яқинда қирғизстандарт Брайл шрифтини қирғиз тилидаги стандартларини тасдиқлади .
Таълим бошқармасининг маълумот тизимини яратиш ва киритиш учун компьютерларни чотиб олишга 67,2 млн сом берилган. Яна 47 млн сом мактабларни интернетга улаш учун сарфланади.
Мактабларни таъмирлаш ишларига умумий 90,6 млн сом ажратилган. Ундан етим болалар учун интернатларни таъмирлашга 5 млн сом берилган.
Бундан ташқари, мактаб ўқувчиларини халқаро, республика олимпиадаларига, президент номидан «Янги йил арчаси», «Олтин ҳарф» ўзгача аттестатига абитуриентларнинг тестига, «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси», «Манасшунослик» телетанловига махсус ҳисобдан 2022-йилнинг бюджетига қараганда 284,4 млн сомга кўпайтириб берилган.
Таълим тармоғидаги ислоҳотлар
Яқинда таълим вазирлигининг бошчиси алмашди. Уланбек Мамбетакунов ўрнига собиқ депутат Канибек Иманалиев тайинланди.
Ҳозирча у таълим вазири вазифасини бажарувчи бўлиб турибди. Иманалиев бу лавозимга тайинланиши билан президент билан учрашиб, унга таълим тизими ислоҳотларга муҳтожлигини айтиб, яқин орада таълим сифатини оширишга йўналтирилган концепцияси билан таништиришини билдирган.
Иманалиевни лавозимга келиши билан таълим тизимида ўқитувчиларни руҳлантириш мақсадида энг яхши ўқитувчиларга «Қирғиз халқ қаҳрамони» унвонини бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танловининг ғолибига уй, беш асосий фанлар бўйича энг яхши ўқитувчиларга 1 млн сомдан бериш режалаштирилган.
Яқин 3-5 йилда мингдан ортиқ ўқитувчи уй билан таъминланиши учун махсус лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилмоқда.