Бишкек шаҳрида 28-февралда ўзини ёқиб юборган киши шифохонага етказилиб, суриштирув ишлари бошланди. Бу ҳақда «Клооп»га Свердлов РИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, милицияга соат 15:50 чамаси Шопоков ҳамда Киев кўчаларининг чорраҳасида номаълум эркак киши ўзини ёқиб юборгани ҳақида билдирув келиб тушган.
У ерга тезкор тергов гуруҳи бориб, тез ёрдам чақирилган. Ҳозирда у нима сабабдан ўзини ёқиб юборганлиги аниқланмоқда.
Суриштирув ишлари юргизилмоқда.