Тўқмоқ: Шаҳар Кенгаши депутатлари «Яндекс.Такси»  ходимини қўрқитишди

138

Тўқмоқ шаҳрида шаҳар кенгашининг икки депутати «Яндекс.Такси» идораси ходимини қўрқитган. Бу ҳақда шаҳар Кенгаши депутати Чолпон Сидикова фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

Унинг айтишича, 26-февралда бир неча киши компаниянинг янги очилган офис ходимини қўрқитишган. Видеодан Сидикова Тўқмок шаҳар кенгашининг депутатлари Кайрат Чокеев ҳамда Зафар Абраимовни, шунингдек депутат Абраимовнинг «Люкс» такси хизматига эгалик қилувчи акаси Саид Абраимовни таниган. Сидикованинг сўзларига кўра, учаласи ҳам шаҳар ҳокими Урмат Самаевнинг тарафдорлари.

«Тўқмоқнинг “хўжайини” ким тадбиркорлик билан шуғуллана олади, ким қила олмаслигини ҳал қиляпти. Самаев келганидан бери 90-йиллар қайтди – бизнесда қўрқитиш, яширин товламачилик ва бизнес устидан ҳукмронлик қилиш. Кейин қандай қилиб инвесторлар ва ишбилармонлар келади деб айта олардик. Уларни шундай нарсалар кутмоқда», — деб ёзди Сидикова.

Чуй ОИИБдан хабар берилишича, 26 февралда бир қиз ариза билан мурожаат қилган. У «Яндекс.Такси» офисига келиб, ходимларига сўкинган ва қўрқитган 6-7 нафар шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Милицияниг маълумотларига кўра, мазкур факт бўйича суриштирув ишлари бошланган, ҳодисага алоқадор шахсларнинг келиб чиқиши аниқланган.