Деколонизация нима ва бу нима учун муҳим?

253

Бугунги кунда бутун Марказий Осиёда деколонизация ҳақида кўп айтила бошлади. Деколонизация нима? Унинг белгилари қандай ва қаерда учрайди? Уни нима аҳамияти бор? «Клооп» бу ҳақда «Карнеги» марказининг илмий ходими Темур Умаров билан суҳбатлашди.

— Темур, салом! Россия Украина ҳудудига бостириб кирганига бир йил бўлди. Бир қараганда, Украинадаги урушдан кейин МДҲ давлатлари деколонизация ва ўзининг шахсияти ҳақида кўпроқ гапира бошлагандай туюлди.

— Салом, Айдай. Ҳа, сўзингизга қўшиламан. Мен ҳам деколонизация Марказий Осиёга келаётганига биринчи марта гувоҳ бўляпман. Бу тўлқин бизнинг давлатлар оралаб тез тарқалаётгандай.

— Олдин бизнинг давлатда деколонизация мавзуси маргинал деб саналган, айтганларни қоралаб, «вақти келмаган», «Россия бизга қардош мамлакат» деб, собиқ СССР таркибига кирган давлатлар Россиянинг колонияси бўлганини тан олишдан бош тортишган.

— Менимча бу ҳозир имкон қадар кўзга кўринган ва сиёсий фаол авлодни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Мана шу ёш авлод биз муҳокама қилаётган янги трендларни олиб чиқмоқда. Муҳокаманинг кўпи ижтимоий тармоқларда бўлиб, ўзингизга маълум у ерда совет даврида яшаган, деколонизация мавзусини чуқур қабул қилган, кекса авлод вакиллари бор. Шу сабаб бу мавзу маргинал бўлмай, мейнстримга чиқа бошлади.

— Билганим, 40 ёшдан кичиклар жойнинг қадрини билишади. Улар яшаган ҳудудининг дахлсизлиги бебаҳо деб билишади. Бироқ кўп йиллар давомида совет иттифоқи таркибида яшаган кекса авлод ичида, бири келиб бошқанинг эгаллаган ҳудудини «қонуний равишда тортиб олса бўлади» деганлар ҳам бор экан.

— Бу ҳақиқатдан ҳам ғаройиб. Керак бўлса Украинадаги уруш айрим оилаларни иккига ажратган ҳолатлар бор. Бу ҳам яна ёшга боғлиқ. Ёшлиги, яхши кунлари иттифоқ даврига тўғри келган одамлар ўша даврни илиқ хотирлашади. Стабиллик бор эди, мактаб, институт, уни битирсанг ишлагани иш тайёр эди, дейишади. Кўпчиликни турли сабаблар билан совет давридаги нюанслардан хабари йўқ.

Масалан, ўша вақтда Марказий Осиёда, бошқа совет давлатларида оммавий қатағон бўлгани ҳақида айтишмайди. Катта масштабдаги бошқа жойларга кетишларни хотирлашмайди.

Биринчидан, бу ерда омон қолганларнинг диллемаси бор. Бошқача айтганда, совет даври ҳақида биз ўша даврдан бутун чиққанларнинг хотирасини эшитамиз. Қатағонга дуч келган, азобланганлар орамизда йўқ.

Иккинчидан, кекса авлод орасида россиялик нарративни қўллаганлар кўп бўлаётгани бу ахборот муҳтожлигига ҳам боғлиқ. Одамлар қандай маълумот эшитади, ўқийди, кўради? Бироқ Марказий Осиёда, катта шаҳарларда бугунги кунгача Россия телеканаллари кўрсатади. 50-60 дан ўтган одамлар телевизор кўришни танлашади ва маълумотнинг асосий манбаси деб ҳисоблашади.

Шу сабаб бизда турмуш тажрибаси сабаб бўлишдан ташқари, қабул қилинган ахборотга қараб ҳам бўлиниш бор. Шу икки фактор сабаб одамларни урушга нисбатан муносабатида, ўз юртининг тарихига нисбатан муомаласида фарқлар кўриниб туради.

Яна бир кузатганим, бундай одамларда икки қарама-қарши нарса бор. Улар бир томондан СССРни, Россияни танқид қилмаслик керак дейишади, шу билан бирга қатағонликка учраган жамоат арбобларини, сиёсатчиларни, маданият вакилларини фахр билан хотирлашади. Руҳига дуо қилиб, ҳурмат қилишади. Сиёсий тутқунлар оммавий кўмилган ерга бориб қуръон ўқишади, тарихни унутмайлик дейишади. Бироқ репрессияни муҳокама қилишга умуман қарши…

— Бу жуда қийин савол экан. Шу ера, мен Марказий Осиёдаги деколонизация жараёнини ўрганиш менинг йўналишим эмаслигини айтиб ўтишим лозим. Шундай бўлса ҳам, муаммоларга турлича кўз қараш билан қараса бўлади.

Биринчидан, СССРда колониянинг классик намунаси бўлмаган. Совет иттифоқи ўз истаги билан СССР деган катта давлат таркибига кирган давлатларнинг федерацияси деган ном остида келган. Ўша вақтда халқлар дўстлиги, ҳар бир миллатнинг тили ва дили бор деб айтилган. Керак бўлса, қандайдир бир йўл билан мустаҳкамланиб ҳам турган.

Биз билганимиздай, совет даврида адабий асарлар СССР таркибига кирган давлатларнинг тилига таржима қилинган. Совет даврида мейнстримида шартли ишлаган Марказий Осиёдан чиққан санъат арбоблари каби массалар ҳам бўлган. Бу одамлар ҳақиқатдан ҳам халқнинг кўз олдида бўлган ва русча эмас, бошқа тильда китоб ўқигинг келса, мана совет иттифоқига кирган давлатларнинг вакиллари турибди дейилган. Бироқ ўша вақтда рус тили бошқа миллатларга мажбур қилинганини ҳеч ким айтмаган. Таълим тизимида рус тилига устунлик берган босим борлиги айтилмаган. Москвадаги политбюронинг таркибига майда миллатларнинг вакиллари қўшилмай қолди деб айтганлар чиқмаган. Улар қарор қабул қилишга қатнашмаган, бўлинган бир неча масалани ҳал қилишни топширгани билан ўлканинг тақдирига боғлиқ масалага йўлатишмаган. Мен ҳозир ўлкадаги муаммоларни очиқ айтмай яширган авторитар давлат бўлган деб айтсам ҳам бўлади. Шундай қилиб, СССРнинг куни битганда, совет даврида ҳукуматда турган одамлар секин-асталик билан ҳукуматини Марказий осиёдаги мустақил давлатларда легитимлаштириб олишган.

Буларнинг назари билан қараганда, деколонизация ғоясини, совет ҳукумати колонизатор бўлганини тарғиб қилиш қизиқ кўриниш. Сабаби ўзлари Совет иттифоқи ўстирган кадр бўлса?! Шу сабаб қизиқ, бир-бирига мос бўлмаган кўринишнинг гувоҳи бўляпмиз. Бир томондан урф-одатларини, маросимларини қадрлашади, иккинчи томондан ўша вақтда йўл қўйилган хатоларни, жиноятларни ёмон кўришдан қўрқиб, мақташади. Ҳозиргидай оммавий деколонизация нарративи йўқ бўлган.

— Бизнинг тарихимизда Марказий Осиёни куч билан босиб олган ҳолатлар бор. Ўз даврида генерал Кауфман каби Ўрта Осиёга бўлган беш йиллик юриш учун мукофотлар олгани маълум. Ўлканинг яшовчилари оммавий равишда ўлдирилган “Урқун» каби воқеаларни ўрганишга ҳаракат қилган вақтда Россиянинг давлат думасини сиёсатчилари, рус лидерлари ўтган воқеаларни хотирлашдан ўлкадаги замонавий руслар азоб чекиши мумкин деб огоҳлантирган ҳолатлар бўлган. Сизнинг фикрингизча бундай хавф борми?

— Бу энди Марказий Осиё давлатларининг ҳозирги Россия билан муносабатига боғлиқ масала. Марказий осиё давлатлари мустақилликни Россиянинг қўлидан суғуриб олмаган, мустақиллик деб қон тўкиб, бел оғритган эмас. Бу айтмаса ҳам тушунарли, менга кўп олимлар қўшилса керак деган фикрдаман. Владимир Зубокнинг «Коллапс» деб номланган китобида СССР қандай тарқалган батафсил ёзилган. Унда Совет иттифоқи деган машина ўрнидан жилмай қолгани айтилади. Уни ушлаш, тўхтатиш ёки бошқариш мумкин эмас эди. Шу сабаб мустақиллик бизга ҳеч қандай оммавий ҳаракатларсиз келган. Шунинг учун Марказий Осиё давлатларининг президентларида тезроқ Россиядан, марказдан узилишимиз керак деган туйғу бўлмаган. Жуда оғир бўларди. Сабаби совет даврида барчаси марказдан бошқарилган. Мен ҳали иқтисодий, инфраструктура алоқалари, темир йўл ва самолётларни айтмадим. Москва ҳақиқатдан ҳам иқтисодий томондан катта доминант бўлган, Марказий Осиё давлатларини осонликча қўйиб юбормасди.

Шу сабаб, Москвадан тез орада қўл тортиб, узоқлашайлик деган туйғу бўлмаган, Россия билан яхши муносабат, муомала қолган. Асосан Осиё давлатларининг сиёсий элитаси буни маҳкам ушлаган.

Бугунги кунда Марказий осиё давлатларидаги қанчалаган коррупция схемалари очиқланмоқда. «Озодлик» радиоси яқинда ўзбек энергосекторидаги россиялик олигархлар аралашган схема бўйича суриштирувни эълон қилди. Бундай мисоллар жуда кўп. Кўпчилик шундай мустақилликнинг кўзга кўринмаган иплари билан боғланган.

Россия бўлса Марказий осиё давлатларига босим сифатида қўлланадиган ричаглари кўп. Масалан, улар сизларни тарихингиздаги бирор бир колония эпизодларини кавлашингиз ёқмайди, шу сабаб бирор бир маҳсулотни экспорт қилишни ёки импорт қилишни тўхтатамиз дейиши мумкин. Бу ўз навбатида камбағал давлатнинг иқтисодига жиддий зарар келтиради. Шунинг учун Марказий осиё давлатларининг раҳбарлари ўлкадаги навбатдаги иқтисодий инқирозга йўл бермаслик учун кўп нарсани эътиборсиз қолдиришга мажбур.

Совет иттифоқидаги ноқонунийликлар, репрессия ҳақидаги кўп айтилмагани шундан. Қирғиз адабиётини билмас эканман, бироқ Ўзбекистоннинг тарих китобларида совет даврига биргина муқаддимадан ўриб берилиб, сиртдан баён қилинган. Шу сабаб Россия билан муносабатларимиз мураккаб.

Украинадаги уруш ёки бўлмаса Россия билан собиқ СССР давлатлари ўртасидаги қайси конфликт бўлмасин — 2008 йили Грузияга ҳужум қилиш, 2014 йили Қримни аннексиялаш — Марказий Осиё давлатларини ўтган даврига бир назар солиб, чиндан ҳам нима бўлгани ҳақида ўйлантиради. Дунёни қисман бўлса ҳам Россиянинг ўрнини босадиган ҳамкор излашга ундайди. Бу ҳам ўз навбатида жуда мураккаб жараён, сабаби сиёсий элита билан жамоатчиликнинг фикри доим бир жойдан чиқмайди.

— Қолаверса, россиялик сиёсатилар турли масштабдаги натижаларни айтиб қўрқитади. «Россия йўқ бўлса сизларни араблар босиб олади, ҳалифат бўлиб қоласизлар ёки Хитой ўзига қўшиб олади» каби. Бўлмаса давлатлар кўп йиллардан бери мустақил ва масалан, катта ҳудудни эгаллаган Қозоғистонни кимдир «ютиб юборишини» тасаввур қилиш қийин.

— Ростдан ҳам айрим россиялик сиёсатчилар Марказий Осиё ҳақида сўзлаганда дипломатия қоидаларини бузган ҳолатлар бўлган. Бугунги кунда минтақада империячил деб саналган атамадан фойдаланишади. Бу биринчидан, айрим сиёсатчиларни медиани назарига тушиб қолайин, мен ҳақимда янгилик ёзилсин деган ҳаракати деб тушунсак бўлади. Улар ички аудиторияга шундай ёқиши/танилгиси келади.

Иккинчидан, Россиянинг ўзида совет даврида ҳаёт аслида қандай бўлгани ҳақида гап-сўз бўлмаганини айтиб туради. Масалан, Россияда постколония, СССРнинг тарихини россиялик эмас, Марказий осиёлик назарида ёритилган адабиёт йўқ. Кўпчиликда совет иттифоқи колония давлат бўлмаган деган фикр шаклланган. Юқорида айтиб ўтганимиздай, Совет иттифоқи «биз империя эмасмиз» деб келган, бироқ бирор бир колонияли усуллардан кенг фойдаланган. Шу сабаб айрим сиёсатчилар ўзларини Марказий Осиё давлатларига субъект сифатида эмас, объект сифатида муносабатда бўлишга ҳақли деб ўйлашади.

— Бундай муносабатни «Единая Россия»нинг депутати айтса маъқул деса бўлади, бироқ ўзини либерал сиёсатчи сифатида кўрсатганлар ҳам айтяпти. У ёки бу масалада либерал бўлгани билан Марказий Осиё, Кавказ ёки бошқа давлатларга келганда умуман бошқача сўзлашади.

— Мен бу масалани чуқур ўрганмаганим сабаб россиялик либераллар ҳақида кескин бир нарса дейиш қийин. Менимча, россиялик сиёсатчилар орасида ҳам ҳукуматга кўз тикканлар бор. Балки шунинг учун ҳам улар ички аудитория қабул қилмаган, рус жамоатчилиги қўлламайдиган ғояларни айтишдан қўрқади. Сабаби Путиндан кейин қандай йўл билан бўлса ҳам ҳукуматга келаман деб ният қилади. Масалан, ҳукуматни кўзлаган рус сиёсатчиси «Қрим бизники эмас ёки Қримни қайтариб бериш керак» деганини тасаввур қилинг. Сабаби бутун омма бундай деб ўйламайди.

— Балки мен адашаётгандирман, бироқ кўп аввалги колониялар деколонизация процессини босиб ўтди. Колонизатор давлатлар улар олдидаги айбини тан олди, улар ҳам вақтида империя бўлишган. Бу йўналишда Россия нимага ўзини колонизатор деб қабул қилмаяпти? Ўзини империя деб тан олгандан сўнг колонизатор деб қабул қилгани тўғри?

— Бу ерда жавоб битта — ҳозир рус давлатини Совет иттифоқини тиклаш керак деган одамлар бошқармоқда. Биргина СССРни эмас, рус империясини қайта тузмоқчи бўлганлар.

— Деколонизация процессида она тилининг роли қай даражада? Расмий ҳужжатларда, учрашувларда ўлканинг она тилидан фойдаланиш деколонизацияга таъсир қиладими?

— Албатта, тил деколонизация жараёнининг асосий компоненти. Ўзини она тили бўлса, давлатга ҳам, миллатга ҳам субъект қатори муомала қилинади. Менимча, Марказий Осиёнинг ўзида ҳам бу оддий кўриниш. Ҳозир рус тили четга сурилиб, ўзининг тиллар — қирғиз, қозоқ, ўзбек тиллари биринчи планга чиқди. Бу табиий процессни тўхтатиш мумкин эмас. Буни миллатчиликнинг белгиси сифатида қабул қилиш тўғри эмас. Сабаби тил — бу суҳбатлашиш қуроли. Биз ҳам барча одамзод каби осон суҳбатлашишга, бир-биримизни яхши тушунишга интиламиз. Сабаби Қирғизистонда қирғиз тилини оммавийлашаётгани оддий кўриниш.

Россия нуқтаи назаридан олганда эса бу — миллатчилик. Сабаби Россия ҳукумати бошида вақтни тўхтатиб турмоқчи бўлган, рус тилини сиққандагина йўқ қиладиган вакуумда яшашни истаган одамлар ўтиради. Бироқ бу ундай эмас — жамият, тил бошқача ривожланади.

— Қирғизистонда Россия пропагандаси кучли, ўлкада Россия каналларининг трансляцияси учун бюджетдан пул ажратилади. Сизнинг фикрингизча, Россия пропагандаси миллатларнинг шахсиятини аниқлашга ва деколонизацияга тўсқинлик қиладими?

— Россиянинг пропагандаси миллатларнинг ўзини англашига эмас, инсониятнинг ҳаётига ҳам тўсқинлик қилади. Бу пропаганда руҳиятга салбий таъсир қилади. Айни вақтдаги сўкишни улуғлаш, агрессия билан нафратни қўллаш… Агар ҳали хамон кимдир рус каналларини кўраётган бўлса, соғлиғингиз учун тўхтатинг.

Рус каналларини кўрсатилиши ўлканинг ички нарративларини кенг тарқалишига тўсқинлик қилади. Бу Марказий Осиё давлатларининг лидерлари учун катта бўлиши керак. Сабаби давлат телеканаллари рақобатда бардош бериб, ўлканинг ички сиёсатини олдинга суриши керак.

Иккимизни телеканаллар ҳақида суҳбатлашаётганимизни ўзи ачинарли. Идеал оламда барча телеканаллар мустақил бўлиши керак. Одамлар рус каналлари қизиқарли бўлгани учун кўрмаяпти — иложсизликдан. Россия миллиардлаган пул тўлаб, телеканаллар орқали пропагандани тарғиб қиляпти.

— Аслида рус подшоҳлиги даврида Қирғизистонга, Қозоғистонга, Ўзбекистонга руслар, украинлар куч билан кўчирилган. Совет даврида эса бизнинг ҳудудлардан бутун бир қишлоқларни кўчирган ҳолатлар бор. Мана шундай қилиб бизнинг давлатлар кўп миллатли ва кўп маданиятли мамлакатларга айланган. Бундай шароитда деколонизацияни зарурати борми?

— Мен жамоатчилик ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш керак деган ғояни қўллайман. Менимча, деколонизация сўнгги 30 йилдан бери келади ва давом этаверади. Бунга таъсир қилиш ҳам мумкин эмас, одамларда авлод янгиланган сари тарихнинг янги саҳифалари очилади. Кейинги кризисдан кейин собиқ совет давлатларида деколонизация ҳақида сўзлар кўпаяди. Россияга бошқача қараш билан қарай бошлашади. Ҳозирги қилаётган ҳарбий воқеалардан нафратланишади, бунга вақт керак.

Бу процессни тўхтатувчи асосий институт — Марказий Осиё давлатларининг етакчилари. Улар ҳамон совет даври билан хайрлаша олмаганлар, улар оммавий ҳаракатдан кейин ҳукуматга келганлар эмас.

Бу томондан олиб қараганда, Қирғизистон ўзгача давлат. Сабаби сизларнинг президентингиз совет одами эмас, СССРнинг марказий қўмитасидан келган амалдор эмас. Бу сўзларидан билиниб туради. Халқ олдида 90% қирғиз тилида сўзлайди. У қабул қилаётган қарорлар бўйича саволлар туғилмоқда, албатта. Мен ҳозир унинг сиёсий ориентацияси ҳақида эмас, уни инсон сифатида тасвирлаяпман.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини лидерлари эса совет даврида карьера қилганлар. Улардан прогрессив қадамларни кутиш ёки Марказий Осиё тарихидаги колония даври ҳақида очиқ айтади деб кутиш қийин.