Мисрда бўлиб ўтаётган эркин кураш бўйича Ibrahim Moustafa рейтинг мусобақасида Эрназар Акматалиев ва Тайирбек Жумашбек уулу олтин медални қўлга киритишди.
Акматалиев 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди. Финалда эса АҚШлик спортчини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жумашбек уулу 61 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди. Финал учрашувида украиналик курашчини 9:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Қирғизистон терма жамоаси учта олтин медалга эга бўлди. Биринчи олтин медални 70 килограмм вазн тоифасида жанг қилган Айсулуу Тинибекова қўлга киритди.
Бунга қадар юнон-рум кураши бўйича Қирғизистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаб, халқаро мусобақадаги ўйинларини якунлаганди.