Қуршоб: Кампиробод бўйича қўлга олинган фаол Акил Айтбаевнинг тарафдорлари митингга чиқишди

172

25-февралда Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Куршаб қишлоғида «Бүтүн Кыргызстан» партиясининг сиёсий кенгаши аъзоси, Кампиробод иши бўйича қўлга олинган фаол Акил Айтбаевни қўллаш митинги ўтди.

Акцияга 100га яқин маҳаллий турғун қатнашди. Улар «Акил Айтбаевга озодлик!», «Адолат эгилади, бироқ синмайди!», «Юртимиз учун курашиш — жиноят эмас!» деб ёзилган плакатларни кўтириб туришди.

Фаолларнинг яқинлари ва тарафдорлари уни «бегуноҳ» қамоқда ётганидан норози бўлиб, ҳукуматдан Айтбаевни озод қилишни талаб қилишди.

«Биз қонунийликни сақлаб, халқнинг сўзини эшитиб, адолат учун курашаётган одамларни чиқаришини талаб қиламиз. Ё бир далили йўқ. Судларнинг ҳаммаси буйруқни бажаради. Судни цирк, шоу қилиб ўтказишади. Бугун яқин қариндошларимизни, яқинларимизни йиғдик. Тўрт ойдан бери сабримиз тугади» — деди фаолнинг қизи Айжаркин Айтбаева.

Бунгача 23-февралда Айтбаев қамоқдан хат ёзган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари тергов ишларини олиб бормаётганини таъкидлаб, уни тўрт ойдан бери бир марта сўроққа олиб боришганини айтган.

Акил Айтбаев октябрнинг охирида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин сиёсатчи ва фаоллар билан бирга қўлга олинган.

ИИВдан улар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёрлик кўришда» гумонланаётганини билдиришган. Қўлга олинганлар айблари йўқлигини, уларга қарши ишлар «ўйлаб топилган» деб айтишмоқда. Улар Кампиробод бўйича позициясини очиқ айтиб чиққани сабаб таъқиб бўлмоқда.

Қўлга олинган фаоллар билан сиёсатчиларни суд икки ойга қамаб, 15-февралда кўпини эҳтиёт чорасини яна икки ойга узайтирган. Бир неча фаол эса уй қамоғида қолдирилиб, айримлари касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27-январда давлат ташрифи билан Қирғизистонга келган. Икки давлатнинг президентлари Кампиробод сув омбори бўйича шартномани имзолаган.