Чуй вилоятининг Москва туманидаги Петровка қишлоғининг турғуни Жайлоогул Тоолосбаева маҳаллий ҳукумат органлари икки боласига ёрдам пули беришдан бош тортганини билдирди. Унинг айтишича, «яшаган уйининг эшиги темир экан», пулинг бор дегандай сўз қилишган.
Turmush нашрининг маълумотига кўра, ёлғиз она ўз муаммосини Петровка қишлоқ ҳукуматидаги халқ йиғинида ҳам кўтарган, бу ерда маҳаллий ҳукуматнинг вакиллари, ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва маҳаллий кенгашнинг депутатлари ҳам бўлган.
Турғун 15 йилдан бери болалари билан ҳар жойга кўчиб яшашини сабаби уйга ҳар ойда пул тўлай олмаслигини айтмоқда.
«Вақтинча яшаган уйига ҳар ойда 3,5 минг сомдан тўлай олмай, болаларим билан ота-онамнинг уйига кўчиб келганман. Ёрдам пули олиш учун тегишли жойга мурожаат қилсам, улар: "Яшаган уйингни темир эшиги бор экан" деб йўлга солишди. Мен нима болаларим билан темир эшикни ейманми? Менга 4 сотих ер беринглар, амаллаб уй қуриб олайин», — деган у.
Қирғизистонда 16-ёшга тўлмаган болалари бор муҳтож фуқароларга (оилаларга) ҳар ойда 1200 сом миқдорида «оилага ёрдам» пули тўланади.
https://bulbul.kg/video:90585
Меҳнат вазирлигининг матбуот хизматидан «Клооп»га Тоолосбаеванинг икки боласига 2017-йили ёрдам пули тайинланганини, бироқ вақт ўтгандан кейин 2018-2022 йиллар учун ёрдам пули олишга ариза берилмаганини билдиришди.
Аммо Меҳнат вазирлигининг маълумотига кўра, Петров қишлоқ ҳукуматига кам таъминланган оила сифатида рўйхатга туриш бўйича ариза берилган. Муассасадан ҳозирда Тоолосбаевага тушунтириш ишлари олиб борилаётганини ва текширув натижасида унга ёрдам пули бериш ёки берилмаслик бўйича қарор қабул қилинишини айтишди.
Январнинг охирида Қирғизистонда 229 минг камбағал оила борлиги маълум қилинган. Бу маълумотни меҳнат вазири Кудайберген Базарбаев билдирган.