Украинадаги уруш қурбонларини хотирламоқчи бўлган россияликларга жарима солинди

148

24 февралда Бишкекда ҳибсга олинган Россиянинг беш нафар фуқароси озод этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова билдирди

Унинг айтишича, Россиянинг тўрт нафар фуқаросига нисбатан «Хорижий фуқароларнинг Қирғизистон Республикасида белгиланган ҳаракатланиш тартибини ёки меҳнат ишини амалга ошириш ёки транзит ўтиш қоидаларинибузиш» моддаси бўйича қоидабузарлик баённомаси тузилган. Ушбу модда бўйича 5500 сом миқдорида жарима кўзда тутилган.

Гулшайир Абдирасулованинг постидан скриншот.

Ҳибсга олинганларнинг танишларининг айтишича, россияликлар Эман боғидаги «Ер – бизнинг уйимиз» деган ҳайкал олдига гул қўймоқчи бўлган. Бироқ улар қўлга олиниб, Биринчи Май туман ИИБга олиб кетилган. Шунингдек уларни штат формасидаги шахслар ушлаб кетгани маълум қилинган. 

Биринчи май туман ИИБи Россия фуқароларнинг ҳибсга олинишига ҳозирча изоҳ бермади.Россия армияси бундан роппа-роса бир йил аввал, 2022 йилнинг 24-февралида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаган эди. Уларнинг Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлари шу кунгача давом этмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, 21 февраль ҳолатига кўра, Украинадаги урушда камида 8006 тинч аҳоли ҳалок бўлган. 13 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Бироқ ташкилот қурбонлар сони аслида бундан анча кўп бўлиши мумкинлиги  қайд этилади. Бу ҳақда Украина расмийлари ҳам айтмоқда.

Бош саҳифадаги сурат: «Красная крыша».