Бишкекда силга қарши янги шифохона 24 февралда фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Муассаса маълумотлига кўра, шифохона Германия тараққиёт банки (KfW) маблағи ҳисобидан «Туберкулез 5» дастури доирасида қурилган.
Касалхона 128 ўринга мўлжалланган.
«Касалхона халқаро ва миллий инфекцион назорат талаблари инобатга олинган ҳолда қурилган, ҳар бир бўлимга кириш жойлари махсус чиплар билан жиҳозланган, шифохона ичида ҳам «тоза ҳудуд» яратилган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Вазирлик ҳар бир хонада ҳожатхона ва ювиш жойлари борлигини билдирди. Бундан ташқари, имконияти чекланган беморларнинг эҳтиёжларини қондириш учун алоҳида хоналар қурилган.
«Касалхона барча зарур замонавий тиббий асбоб-ускуналар: ультратовуш, ЭКГ, рентген ва флорография асбоблари, биологик анализаторлар, қон анализаторлари ҳамда ИФА, термостатлар, дистилляторлар ва бошқалар билан жиҳозланган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Миллий фтизиатрия маркази маълумотларига кўра, 2021 йилга нисбатан 2022 йилга келиб, Қирғизистонда сил касаллиги билан касалланиш ҳолати ошган.
Янги аниқланган сил касаллигининг 3996 та ҳолати қайд этилган.
«Сил билан касалланиш даражаси ҳар 100 минг аҳолига 59,7 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг шу даврида 3891 та ҳолат қайд этилган бўлиб, бу 100 минг аҳолига 58,1 тани ташкил этади», — дейилади Миллий марказ хабарида.