Бишкекда рухсатсиз қурилган уйларни қонунийлаштиришмоқчи

122

Бишкекда олдин рухсатсиз қурилган кўп қаватли уйлар қонунийлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда 21 февралда парламентнинг тармоқлар қўмитасининг йиғинида давлат архитектура-қурилиш назорат департаментининг директори Талантбек Иманакун ўғли билдирди.

У амнистия асосида ҳар бир уй текширилиб, меъёрга мослари қонунийлаштирилишини айтди.

«Эртанги кунда яна бишкекликлар кўплаган ноқонуний қурилишлар бўлиб, уларни тўхтата олмай қолмаслик учун бу бир марталик амнистия бўлади. Садир Нургожоевич ҳам бунгача қурилган уйлардан одамларни чиқаролмаймиз деган. Нормага жавоб берган уйларнигина қонунийлаштирамиз, кейин кимда-ким ноқонуний қурилиш бошласа, ерини тортиб оламиз ёки лицензияларини бекор қиламиз. Қирғизистонда ноқонуний деган сўзни унутишимиз керак бўлади. Бу охирги амнистия бўлади, энди ноқонуний қурилиш бўлмаслиги керак», — деди Иманакун ўғли.

У Қирғизистонда ноқонуний қурилган 87 уй борлигини, уларнинг орасидан 34таси Бишкекда эканини қўшимча қилди.