Майлусув: Руҳий касалликлар шифохонасига ноқонуний ётқизилган аёл бўшатилиб, жиноят иши қўзғалди

130

Иллюстратив сурат

Майлусув шаҳар прокуратураси 34 ёшли аёлни руҳий касалликлар шифохонасига ноқонуний ётқизган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимига ва муассаса раҳбариятига жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда 22-февралда «Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Жалолободнинг Қизил жар қишлоғидаги руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган аёл 26 кундан кейин чиқарилди.

Шаҳар прокуратураси бу бўйича «Бийликтен аша чабуу» ва «Руҳий стационарга ноқонуний ётқизиш» моддаси билан жиноий иш қўзғади.

Бунгача  февралнинг бошида ҳуқуқ ҳимоячилари Майлусувнинг турғуни суд қарорисиз, ноқонуний равишда Қизил жар қишлоғидаги руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганини айтишди.

Улар «мажбурлаб касалхонага ётқизиш ва руҳий стационарда сақлаш қамоқда сақлашга тенг» эканини таъкидлашган.

Турғун Майлусув лампа заводининг арчасини ёқишга ҳаракат қилган вақтда қўлга олиниб, кейин шаҳарнинг асосий арчасини ҳам ёқиб юборганини тан олган. Кейинчалик ҳуқуқ ҳимоячиларига «тўрт боласини ўзи ёлғиз боқишини» айтган.

Ёқиб юбориш иши «Бировнинг мулкига зарар етказиш ёки йўқ қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, шу йилнинг 20-январида аёлни Ўш вилоят психиатрия ва наркология марказига олиб кетишган. Бироқ у ерда уни ақл-ҳуши жойида/жойида эмаслигини аниқлашни имкони бўлмаган.

У ердан келгандан кейин Майлусув шаҳар милициясининг терговчиси аёлни Қизил жар қишлоғидаги руҳий касалликлар шифохонасига ётқизишга қарор қилган. Тўрт нафар боласи эса Жалолободнинг «Ак-Жол» реабилитация марказига юборилган.

«Энди аёлга болаларини у ердан олиб кетиш имконияти яралди», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Муаллиф Асел Кабилова