Президент Садир Жапаров Атамбаев билан Жээнбековни «яраштирганини» айтди

108
Алмазбек Атамбаев, Садир Жапаров ва Сооронбай Жээнбеков.

Президент Садир Жапаров 21-февралда «Кабар» миллий ахборот агентлигига интервью берди. Унда у собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан яқинда қамоқдан озод қилинган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни «яраштирганини» билдирди.

«Барини Дубайга йиғишдан олдин Бишкекда Сооронбай Шарипович билан Алмазбек Шаршеновични бир столга чақириб, иккисини яраштирганмиз. Иккиси ярашиб, бир-бирини кечириб кетишган. Кейин барча собиқ президентларни тўпладик. Албатта, хар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, Дубайда учрашамиз деганмиз. Бир-бирига айтмаганмиз. Бу ҳақиқат. Айтсак, айримлари келмайди. Бироқ бизда сир маълумотни яширолмайсан. Қирғизистонда бари очиқ. Орасида барча президентлар йиғилаётганини билиб олганлар бор экан. Шундай бўлса ҳам ҳаммаси келишди», — деди у.

Атамбаев билан Жээнбеков 2017-йили ўтган президентлик сайловигача яқин сафдошлардан бўлишган. Бироқ Жээнбеков тахтга келгандан кейин иккисини ўртасида келишмовчилик бошланган. 

Унда Атамбаев Жээнбеков номига бир неча марта кескин танқидларни айтган. Атамбаев Жээнбековга президентлик лавозимига келишига ёрдам берганини билдирган. 

Ўртада кучайган келишмовчилик вақтида олдин Атамбаевнинг яқинларига, кейин собиқ президентнинг ўзига ҳам бир неча жиноий ишлар қўзғалиб, кейин собиқ президентлик мақоми бекор қилинган. 

Атамбаев ўзи 2019-йили Жээнбековни ҳукуматга олиб келгани учун кечирим ҳам сўраган. 

Бироқ Жээнбеков президентлик лавозимида муддати тугагунча ўтирмаган. 2020-йилнинг октябридаги воқеадан кейин истеъфога чиқиб, ҳукуматга ўша кунлари тарафдорларининг ёрдами билан колониядан бўшатилган Садир Жапаров келган.

Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Омурбек Суваналиев журналистларга берган интервьюларининг бирида 2020-йилнинг октябрь воқеаларини хотирлаб, Сооронбай Жээнбеков президентликни топшираётганда «Атамбаевнинг одамлари [ҳукуматга] келмаслиги керак, Қўйтош воқеасини охирига етказасизлар, уни-буни қамайсизлар» деган бир неча шартлар қўйганини таъкидлаган.