Бишкек: Уч кишини ўлдиришда гумонланган киши ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олинди

137

Бишкек шаҳрида бир оиланинг уч аъзосини ўлдиришда гумонланган 37 ёшдаги киши икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда Свердлов туман суди билдирди.

Маълумотга кўра, гумонланувчининг эҳтиёт чорасини Бишкекнинг Свердлов туман суди кўриб, уни 16-апрелга қадар ТИЗО-1да қолдирган.

Аввалроқ, 16-февраль куни соат тахминан 4:30 да, милицияга Бишкекдаги 5-кичик туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида 3 киши — аёл ва унинг бир қиз, бир ўғли — вафот этгани ҳақида билдирув тушган. Уларнинг танасида турли жароҳатлар бўлган. 

Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйнинг ҳовлисига хонадоннинг деразасидан қулаб тушган аёлнинг видеоси тарқаган. Унда эркак аёлни елкасига кўтариб, уйга қайта олиб кириб кетган. 

Мазкур факт Октябрь туман милициясига рўйхатга олиниб, «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Жиноятга гумондор қатори Боткен вилоятининг 37 ёшдаги турғуни қўлга олинган.

МХДҚнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, гумонланувчи 15 йил Давлат қўриқлаш хизматида ишлаб, меҳнат стажи сабабли нафақага чиққан. 

Kaktus.media нашри жиноятда гумонланган фуқаро Боткен тумани бўйича Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзод, муштлашув бўйича спорт устаси ҳамда жаҳон чемпионатининг кумуш медалининг эгаси, шунингдек жисмоний тарбия ва спортнинг аълочиси бўлганини ёзган. 

Ички ишлар вазирлиги мазкур факт бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, ҳозирда ҳар томонлама ва холис тергов ишлари олиб борилаётганини таъкидлайди.