Садир Жапаров Бакиев дохил барча собиқ президентлар билан учрашди

149

Президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг собиқ президентлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.

Маълумотга кўра, учрашувга ҳокимиятдан ағдарилган президентлар Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, собиқ президентлар Роза Отунбоева ҳамда Сооронбай Жээнбеков, шунингдек, 14 февраль куни кутилмаганда қамоқдан озод этилган собиқ президент Алмазбек Атамбоев иштирок этган.

«Учрашув маълум сабабларга кўра  нейтрал ҳудудда ўтди», — деб ёзади Султанбаев.

«Азаттык» ўзининг ишончли манбаларига таяниб, президентларнинг учрашуви Дубайда бўлиб ўтганини хабар қилди.

Садир Жапаровнинг ўзи ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Қирғизистонда «бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида» собиқ президентларни тўплаганини ёзган.

У ўз постида ҳозир глобаллашув даврида ички барқарорлик ва миллий бирликка интилаётган давлатларгина ривожланиб, қудратли давлатларга айланиб бораётганини таъкидлаган.

«Бирлик йўқлиги, ҳокимият учун кураш туфайли биз қадимий империямиздан айрилиб, Марказий Осиёнинг бир четида қолиб кетаётгандекмиз. Мустақиллигимизни эълон қилганганига қарамай, нега тараққиётимиз олдига жилмаяпти? Шу каби саволлар бирин-кетин туғилиши мумкин [...] Бизда нафақат шимол-жанубга, етти вилоят ўзича бўлиниб, уларнинг ҳар бири ўзи учун жон куйдирмоқда, афсуски, ҳозир Қирғизистон аҳолиси у ёки бунинг тарафдори бўлиб бўлинмоқда.  Аммо, агар Қирғизистоннинг келажаги биз учун муҳим бўлса, биз «Акаевский», «Бакиевский», «Атамбаевский», «Отунбаевский», «Жээнбековский», «Дакансашников» * ва бошқа тушунчаларни йўқ қилишимиз керак. Биз ҳаммани бирлаштириб, халқ келажагини ўйлашимиз керак (раҳбарлар бирлигисиз тарафдорлар бирлаша олмайди). Аввалига халқ сайлаган, охири эса аянчли бўлган барча президентларни йиғиб олсак, балки бир муштдек бирлашган ягона халқ бўлиб қоламиз, деган ўй мени анчадан бери қийнаб юрган. Мен ниҳоят ғояни амалга ошириб, мамлакатимиз бошида турган барча президентларни йиғдим», — деб ёзади у.

*Садир Жапаров тарафдорлари кўп ҳолларда шундай номлашади.

Жапаровнинг сўзларига кўра, собиқ президентлар унинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

«Собиқ президентлар ичидаги норозиликларини айтиб, йўл қўйган камчиликларини ҳам тан олишди. Энг муҳими, улар бир-бирларини кечира олишди. Бу менинг мақсадим эди. Менинг фикримча, ҳар бир президентнинг тарафдорлари, етти вилоят аҳолиси бир йўналишда тўпланиб, сиёсатни тарк этиб, миллат, иқтисод ривожини ўйлашди. Ҳа, халқимиз нуқтаи назаридан қарасангиз, ҳамманинг хатоси бўлган, ортидан қайғули воқеалар, ҳатто қон тўкилган. Ақаев даврида, Ақси воқеалари, Бакиев даврида, апрель воқеалари, Муваққат ҳукумат даврида, июнь фожиаси, Жээнбеков даврида, ёш йигит Умутнинг ўлимига олиб келган Октябрь воқеалари содир бўлди. Афсуски, Қирғизистон тарихидаги бу воқеаларнинг барчаси қора ҳарфлар билан ёзилган», — деб ёзади Жапаров.

У Қирғизистон халқига раҳм-шафқатли бўлишни, ўтмишдаги норозилик ва шикоятларни бир четга суриб қўйишни сўраган.

«Аждодларда: «Отангни ўлдирганга онангни турмушга бер», деган тушунча бор. Агар ислом нуқтаи назари билан қарайдиган бўлсак ҳам, кечимлилик динимизда ҳам бор. [...] Агар биз ўз суверенитетимизни, мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, Қирғизистонимизни ривожлантирмоқчи бўлсак, барча ўтмишни, норозилик ва шикоятларни бир четга суриб қўяйлик», - деган у.

Жапаров ўз постининг сўнггида Қирғизистон халқини мамлакат фаровонлиги учун бирлашишга чақирган.

«Келинг, 5-10 йиллик манфаатлар ҳақида эмас, Қирғизистон манфаатлари ҳақида ўйлайлик. Мендан олдин келган давлат раҳбарларининг ҳар бирига шахсий манфаатдорлигим ҳам, шахсий ҳасадим ҳам йўқ ва керак эмас. Буни таъкидлашим керак, - дея хулоса қилади у.

Аввалроқ, 16-февралда, «Клооп» собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг кутилмаганда қамоқдан бўшатилиши ҳақида экспертлар билан муҳокама  ўтказган. 

Уда улар давлат раҳбари «доим кечиримли бўлишга чақирганига қарамай, Кампиробод иши бўйича қамалганларни қўйилган айблари шубҳали экани очиқ-ойдин бўлиб турганига қарамай шафқат қилинмаётганига» эътибор қаратишган. 

Шу билан бирга, «Атамбаевнинг озод қилиниши — бу тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиевни Қирғизистонга қайтаришга тайёргарлик кўриш ҳаракати бўлиши мумкин» деган фикрлар ҳам айтилган.