Россияда жазо ўтаётган қирғиз Украинадаги урушга қандай жалб қилишаётганини айтиб берди

94

Россиянинг қамоғида жазо ўтаётган қирғизистонлик Migrant media нашрига ўзи ўтирган қамоқдаги кишиларни Вагнер ҳусусий ҳарбий компанияси (ЧВК) қандай йўл билан урушга жалб қилганини айтиб берди. Абайнинг (номи ўзгартирилди) айтишича, компаниянинг вакиллари Украинадаги урушга одам тортиш мақсадида у ўтирган колонияга бир неча марта келишган. 

«Биринчи марта ўз истаги билан бўлганларга келишди. Асосийси бу ердаги қирғизлар ахилмиз. Кейин кетамиз деганларни “қўй борманглар, оилангизни ўйланглар” деб олиб қолганмиз. Баҳорга яқин ўта катта [жўнатиш] бўлар экан. Айни пайтда [қамоқдагиларни урушга кўнгиллилар деб ёзиб] мажбурлаб олиб кетар экан деган миш-мишлар юрмоқда», — дейди Абай.

Абайнинг айтишича, у гиёҳванд модда бўйича иш сабаб 10 йилга судланган, бир йилдан бери Қирғизистоннинг қамоғига кўчирилиш ҳаракатини кўриб, бироқ натижа чиқмаяпти. 

Яна бир қирғизистонликнинг онаси — Алимқан опа — ўғли Россияда 15 йилга озодликдан маҳрум қилинганини, бу иш ҳам гиёҳванд моддага боғлиқ эканини айтиб берган, нашрга. У ўғлини курьер бўлиб ишлаб юрганда жиноятга айбдор қилиб қўйишган деб ишонади. Алимқан опа ўғлини Украинадаги урушга олиб кетиб қолиши мумкин деб хавотирланиб, уни Қирғизистонга кўчириш ҳаракатини кўрмоқда. 

ТИВнинг маълумотига кўра, ҳозирги вақтда Россиянинг қамоқларида 1077 қирғизистонлик бор.