Бир иқтибос билан: Депутат Айжигитов Россия қонунларини кўчириш плагиат эмас деб ҳисоблайди

139

Депутат Султанбай Айжигитов парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитанинг йиғинида Россиянинг қонунларини Қирғизистонда қўлланиш учун кўчириш плагиат эмас деб билдирди.


«Биринчидан: плагиат - бу манбани кўрсатмасдан бировнинг ишини ўзлаштириб олиш. Аммо Россия қонунчилиги асослаш гувоҳномасида асос сифатида олинган бўлса, бу энди плагиат эмас. Иккинчидан: агар сиз бошқа давлат қонунчилигини асос қилиб олсангиз, унда бу борада ҳеч қандай чекловлар йўқ. Биз бугун ЕОИИ аъзоси бўлганимиз учун барчамиз қонунчиликнинг бир хиллигига интиламиз, агар Россия қонунини оладиган бўлсак, бу ЕОИИдаги етакчи давлатдир», — деди депутат.


Бу фикрини депутат «Қирғизистоннинг стратегик режалаштириш ҳақида»ги қонун лойиҳаси билан таништириш вақтида айтди. Айжигитов таклиф қилаётган қонунининг лойиҳаси «Россия Федерациясининг стратегик режалаштириши ҳақида»ги қонунининг асосида ёзилганини тан олди. 

Айжигитов ҳужжат нима учун биргина Россиянинг қонунларидан кўчириб олинганини ҳам тушунтирди: «нима учун Россияни олдик, чунки бизда иқтисодий структура бир ва бозор структураси бир, Россия катта давлат бўлгани билан бирдек».

Айжигитовнинг қонун лойиҳаси 25-августда жамоат муҳокамасига чиқарилган. 2022-йилнинг сентябрида ҳужжатнинг муаллифи қонун лойиҳаси Қирғизистонда стратегик режалаштиришнинг ҳуқуқий асосларини тузиш, давлат ҳамда муниципал стратегик бошқарувини ва бюджет сиёсатини координациялаш мақсадида ишланиб чиққанини айтган. 

Айжигитов — Россиянинг қонун лойиҳаларини кўчираётган биринчи қирғиз депутати эмас. Бунга ҳозирда ҳам муҳокама қилинаётган ОАВ ҳақидаги — қонуннинг рус тилидаги матнини 83 фоизи Россиянинг қонунларидан кўчириб олинган. Собиқ депутат Гулшат Асилбаева 2020-йилнинг майида олиб чиққан «Ахборотни манипуляциялаш ҳақидаги» қонун лойиҳаси ҳам бунга бир мисол бўла олади.