Молия вазирлиги: Туркияда жабрланганларга ёрдам бериш учун махсус ҳисобга 4,9 млн сом тушди

116

Туркияда зилзиладан жабрланганлар учун очилган махсус ҳисобга 4,9 млн сом тушди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Аввалроқ Молия вазирлиги махсус ҳисобга 12 млн 350 минг сом келиб тушганини билдирган эди. 

«Бизга ҳисоб валютаси (сом, рубль) кўрсатилмай жадвал шаклида берилган. Шу сабаб кечирим сўраймиз», — деб билдиришди вазирликдан. 

Туркиядаги зилзалада жабрланганлар учун махсус умумий депозит ҳисоб 7-февралда Молия вазирлигининг Марказий ғазначилигида очилган. 

Ҳисобнинг реквизитлари:

Банк: «Айыл Банк» ААК

ИНН 01803199710084

БИК 135001

ОКПО 30597768

Ҳисобнинг рақами: №1350102119900169 «Молия вазирлигининг транзит ҳисоби (Туркия Республикасига ёрдам)»;

Тўловнинг коди 14411100 – «Ҳозирги ёрдам»;

Мақсади: Туркия Республикасига кўнгилли хайрия қилган фуқаролардан ва ҳуқуқий ёрдам. 

Туркияда кучи 7 баллдан ортган кучли икки зилзила 6-февралда бўлган. Зилзиланинг маркази ўлканинг жануби-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқ масофада бўлган. 

«Анадоли» агентлигининг маълумоти бўйича, ҳозирги вақтда Туркияда бўлган зилзиланинг оқибатида вафот этганларнинг сони 31,6 мингдан ортди.