10-февралда Ўш шаҳрида Туркиядаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам тўплаш мақсадида икки пункт ишга кирди. Бу ҳақда «Клооп»га ФҲВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гуманитар ёрдам тўплаш пунктлари Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси ҳамда кўнгиллилар томонидан тузилган.
«Ҳозирча шу вақтга қадар ҳеч қандай инсонпарварлик ёрдам тушганича йўқ. У ерга асосан совуқ ҳаво сабабли иссиқ кийим-кечак, болаларнинг кийимлари, гигиена воситалари, повер банк, матрас, иссик кўрпа-тўшаклар олиб келиш мумкин. Биз ҳозирча кўпроқ ёш болаларнинг кийимларига эътибор қаратмоқдамиз», — деб билдиришди вазирликдан.
Бундан ташқари ҳозирда Ўш драма театрида, вилоят филармониясида ҳамда «Семетей» кинотеатрининг олдида ёрдам тўплаш пунктларини очиш режалаштирилаётгани қўшимча қилинди.
Ўш шаҳар ёшлар қўмитасининг ёрдамибилан тузилган халқ штабидан «Клооп»га ҳозирда шаҳар турғунларидан гуманитар ёрдамлар кела бошлаганини маълум қилишди.
Гуманитар ёрдамларни қабул қилиш пунктлари:
- А. Масалиев кўчаси, 3;
Алоқа рақами: 0558 800 112;
Иш вақти: Куну-тун.
- Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги халқ штаби.
Алоқа рақами: 0554 11 28 47, 0556 26 26 05, 0770 75 80 80.
Иш вақти: 09:00-18:00.