Ўш: Спортчилардан иборат жиноий гуруҳ товламачиликда гумонланиб қўлга олинди

189
Қўлга олинган гумонланувчилар. Сурат: МХДҚ

Ўш шаҳрида спортчилардан иборат жиноий гуруҳ пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 11-февралда «Клооп»га МХДҚнинг матбуот хизматидан билдиришди. 

Маълумотга кўра, «Нага Грэпплинг» федерациясининг президенти ва икки спортчи Ўш шаҳар турғунини учрашувга чақирган. Гумонланувчилар унга жисмоний куч қўлланиб, кекирдагига пичоқ тақаб, бошига қоп кийгизиб, номаълум томонга олиб кетишган. 

«Шундан кейин темир таёқ билан калтаклаб, бошига тўпонча тақаб қўрқитиб, пул талаб қилишган. Шунингдек улар жабрланувчига 10 кун ичида 600 минг сом топиб келиш шартини қўйишган», — деб таъкидлашди махсус хизматдан. 

МХДҚнинг ходимлари гумонланувчи қатори уч кишини қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киргизишди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Махсус хизматнинг вақиллари турғунларга мурожаат қилиб, уюшган жиноий гуруҳлар қонун бузган барча ҳолатлар ҳақида маълумот беришга чақирди.