Бишкек шаҳар милицияси «Кўз микрохирургия» ҳусусий клиникасининг етакчиси Алмазбек Исманкуловни коррупцияда гумонлаб қўлга олди. Бу маълумотни 11-февралда «Клооп»га Бош прокуратурадан тасдиқлашди.
Исманкуловнинг адвокати Kaktus.media нашрига уни аввал гувоҳ қатори сўроққа чақиришиб, бироқ сўроқ вақтида мақоми ўзгартирилганини билдирган.
Адвокат Исманкуловга айблар «асоссиз» қўйилмоқда деб ҳисоблайди.
10-февралда Бош прокуратура «Кўз микрохирургия» клиникасининг етакчиси Алмазбек Исманкулов ҳамда Бишкек шаҳар мэриясининг масъул ходимларига жиноий иш қўзғаган.
«Улар Бишкек шаҳрининг №6 клиника касалхонасининг 2-корпуси ҳусусий томонларга ижарага бериш тақиқланганига ҳамдка касалхона ўринларининг етарсиз эканига қарамай, ижара ҳақини атайлаб камайтириш орқали ноқонуний ижарага беришган», — деб таъкидлашган прокуратурадан.
Амалдорларнинг ноқонуний ҳаракати сабаб мамлакатга 93 млн 162 минг 576 сом зарар келтирилгани аниқланган.
Бош прокуратура мазкур факт бўйича «Коррупция» моддаси билан қилмиш ишини қўзғаган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Бейшеналиев ва Исмонқулов ўртасидаги низо
2022- йилнинг 10-март куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўша пайтдаги раҳбари Алимқадир Бейшеналиев Алмазбек Исмонқуловнинг клиникасига келиб, унинг ходимларидан бинони бўшатишни талаб қилган. Бунгача Бишкек мэрияси 2-сонли кўп тармоқли шифохонанинг иккинчи биносида жойлашган клиника билан ижара шартномасини бекор қилган эди.
Ўша йилнинг 29 мартида Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада таъмирлаш ишлари бошланганини эълон қилди. Бироқ Исманқулов барибир бинони тарк этмаган.
Апрель ойида Исманқулов Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев тунда нотаниш одамлар билан клиникага келиб, у ерда бўлганларни бинога қамаб қўйганини айтган эди. Вазир, ўз навбатида, Исмонқулов бинони тарк этмай, мижозларни қабул қилишда давом этиб, таъмирлаш ишларига халақит бераётганидан шикоят қилган.