Қирғизистонликлар молиявий пирамидага ўхшаш «Ягоди Плус» онлайн ўйинига 30 минг сомгача сармоя киритиб, зарар кўрмоқда. Бу ҳақда Ахборотни ҳимоя қилиш давлат агентлигининг раҳбари Нурия Кутнаева билдирди.
Унинг айтишича, 8-февралда агентликка пулини қайтариб ололмай қолган ўнлаган қирғизистонликдан ариза тушган.
«Бу ерда яна бир масала, одамлар ўз ихтиёри билан, мустақил равишда онлайн товламачиларга пул беришмоқда. Шунингдек, бунинг бари ўйнаш йўли билан бўлгани сабабдан, болалар ҳам ота-оналарининг карталарини улаб ўйнай олишини ҳисобга олиш керак», — деб ёзди у.
Кутнаева рақамли хавфсизликнинг аҳамиятини, айниқса бундай тез ва осон йўл билан пул топишни таклиф қилган шубҳали ўйинлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини ёдга солди.
«Яқинларингизга ўйинларда эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишга ҳаракат қилинглар, электрон ҳамёнларни ҳамда банк карталарини онлайн ўйинларга боғламанглар, чунки у икки томонга ҳам ишлаши мумкин — улар сизга бир оз пул ташлаб, сизда бўлган пулнинг барини чиқариб олишга имконият олишади», — деб таъкидлади Кутнаева.
Ўйиндан пул топса бўлиши ҳақида TikTok’да қуйидаги каби видеолар тарқамоқда:
@yagody_plus_23 Кош келиниздер суйукту ишкерлер. 🤗🌹Бул жакта онлойн аркылуу чарба куруп бак тигип тушум алабыз* БЕКЕР РЕГИСТРАЦИЯ 📝 БЕКЕР УЙРОТУУ📚🗂️🥦 БЕКЕР БЕЛЕКТЕР🎁💰 АНДЫКТАН БЕКЕР ОТУРБАСТАН КЕЛИҢИЗ ЧОГУУ АКЧА ТАБАБЫЗ!!!#yagodyplus #рекомендации ♬ оригинальный звук - Время это денги
«Илк экинларимни экиб, дастлабки даромадимни олдим», — деб ёзилган роликда.
Аввалроқ давлат агентлигининг фуқароларга алдаб пул олиб шахсий маълумотларини киргизишни талаб қилган онлайн иловаларга қатнашмасликни эслатувчи хатни эълон қилган:
- телефонингизга сизни тез ва енгил ютуқларга чақирган иловаларни юкламасликка ҳаракат қилинг.
- онлайн ўйинларга ёки хавфсиз бўлмаган иловаларга шахсий маълумотларни, банк карталарининг ҳамда электрон ҳамёнларнинг маълумотларини берманг.
- балоғатга етмаган болаларга бундай ўйинларни ўйнашда молиявий йўқотишлар хавфи туғилишини айтиб бериш зарур.