Қирғизистон Туркияга 100 бўз уй ҳамда 100 қутқарувчи юборади

122

Қирғизистон Туркияга қўшимча 100 нафар қутқарувчи, иккита ўргатилган ит, инсонпарварлик ёрдами ва 100 та бўз уй жўнатади. Бу ҳақда президент маъмуриятидан маълум қилинди.

Президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун иккита самолёт тайёрланмоқда. Мамлакат расмийлари бўз уйлардан ташқари 20 та ҳарбий чодирини ва кўчма касалхонага мослаштирилган бир чодир жўнатади.

Самолётлар тиббий буюмлар, кийим-кечак ва зарурий буюмлар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини етказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Туркияга ёрдам бериш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 67 нафар қутқарувчи гуруҳини юборган эди. 9 февраль куни департамент вайроналар остидан 19 нафар жасадни олиб чиққани ҳақида хабар берди.

Февраль ойи тонгида Туркияда 7 магнитудадан юқори бўлган иккита зилзила содир бўлди, бу эса Сурияда ҳам вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

Туркиянинг Anadolu нашрига кўра, зилзила қурбонлари сони 12,8 минг кишидан ошган. Нашр маълумотларига кўра, Суриядаги табиий офат оқибатида 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.