Ички ишлар вазирлиги Туркиядаги зилзилада жабрланган турғунларга ёрдам қатори уч тоннага яқин инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Вазир Улан Ниязбеков ер силкинишидан вафот этганларнинг яқинларига ва оиласига хамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.
«Туркиядаги табиий фалокатни — зилзилани, унинг оқибатидан кўплаган фуқароларнинг вафот этгани ҳамда жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқуқр қайғу билан қабул қилдим. [...] Аллоҳ барча Туркия халқига сабр, ирода бериб, тинчлик ҳукмрон бўлиб, фожиали воқеалардан узоқ қилсин», — деди Ниязбеков.
Инсонпарварлик ёрдами кўринишида Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрпа-тўшак, бўйра, чодир ва иситиш мосламалари совға қилинди.
Аввалроқ президент маъмурияти Туркияга қўшимча 100 нафар қутқарувчи, иккита ўргатилган ит, гуманитар ёрдам ва 100 та бўз уй жўнатилиши ҳақида ҳам хабар берган эди.
Туркияда 6 февраль куни 7 баллдан юқори бўлган иккита кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.
The Guardian нашрининг ёзишича, Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 21 мингдан ошган.
Муаллиф: Медина Купсулдаева