ТИВ: Туркиядаги зилзила оқибатида қирғизистонлик аёл ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади

172

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги зилзила оқибатида қирғизистонлик аёлнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

«Ҳозирда бир ватандошимиз яшаш жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳали у билан боғлана олмадим. Қирғизистон Республикасининг Анталия шаҳридаги Бош консуллиги раҳбари ва ходимлари воқеа жойида ишламоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ «Азаттиқ» Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консуллигига таяниб, Туркиянинг Ҳатай вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида 37 ёшли Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Нашрнинг ёзишича, Хатайда ишлаётган аёлнинг бахтсиз ҳодиса натижасида вайроналар остида ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни унинг оиласи ҳам тасдиқлаган.

Туркияда 6 февраль куни 7 баллдан юқори бўлган иккита кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.

The Guardian нашрининг ёзишича, Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонларининг сони 21 мингдан ошган.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Туркиянинг Адана шаҳрида содир бўлган зилзилалар натижасида бир қирғизистонлик аёл жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. 39 ёшли аёлнинг аҳволи қониқарли ва у  шифохонадан чиқарилган.