Ижтимоий тармоқларда Баткен туманининг ҳокими Учкунбек Жоробаев билан Баткен шаҳрининг мэри Имамназар Бурканов йўл ҳалокатига учрагани ҳақида маълумот тарқади. Аварияга учраган «Тойота Ленд Крузер 200» русумидаги автомобил ҳокимнинг хизмат машинаси экани, у президент тарафидан Баткенга берилгани айтилди. Аварияни «Клооп»га маҳаллий ҳукуматдан тасдиқлашиб, воқеа қандай бўлганини тушунтирди.
Нима бўлди?
Фейсбук фойдаланувчиси Пери Орозбекова 8-февралда ўз саҳифасига пачақланган машина суратини юклаб, Жоробаев билан Бурканов йўл ҳалокатига учраганини ёзди. Изоҳларда эса «улар маст бўлган» деб ёзган қўлланувчилар ҳам бўлди.
Авария бўлганини «Клооп»га ҳокимнинг матбуот котиби Гулкайир Эргешова тасдиқлаб, воқеа 18-январда Раззаков шаҳридаги аэропортга бораётганда содир бўлганини билдирди.
Унинг айтишича, йўл сирпанчиқ бўлгани сабаб ҳокимнинг ҳайдовчиси автомобилни бошқара олмай, йўл четига чиқиб кетган — авариядан ҳеч ким жабрланмаган.
«Ҳоким билан мэр Бишкек шаҳрига хизмат сафарига бориши керак эди. Улар бюджет маблағини тежаш мақсадида хизмат машинаси билан Раззаков шаҳридаги аэропортга кетаётган бўлган. Чунки, 18-январда Раззаков — Бишкек йўналиши бўйича бир рейс бўлган», — деб тушунтирди у.
Эргешова интернетда авария ҳақида аниқланмаган маълумот тарқаётганини таъкидлаб, улар «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб ишонтирди.
«Машинадагилар ҳеч қандай маст аҳволда бўлмаган. Хизмат машинаси ҳеч кимнинг шахсий манфаати учун ҳам фойдаланилмаган. Аварияга учраган автомобил яқин кунлари ҳокимнинг ўз ҳисобидан таъмирланади», — деди у.
Баткен вилоят йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бошқармасидан эса авария бўлган куни тегишли протокол тузилиб, машина жарима майдонига тўхтатилганини билдиришди.
Баткен мэрининг хизмат машинаси иштирокидаги авария
Ўтган йилнинг апрелида Баткен шаҳрининг мэри Имамназар Буркановнинг хизмат машинасининг иштирокида йўл ҳалокати бўлган. Ўшанда мэрнинг ҳайдовчиси хизмат машинасида 13 ёшли болани уриб кетиб, ўсмир жонлантириш бўлимига тушиб қолган.
Авария ҳақида маълумот берган фаол Роза Маманова хизмат машинасида шаҳар етакчисининг укаси Абдилазиз Бурканов бўлганини айтган. Вилоят патрул хизмати эса авария бўйича тергов ишлари олиб борилаётганини билдирган. У иш вақтида нима бўлганини билиш учун тегишли идораларга алоқага чиқиб, аммо маълумот олишга бўлган ҳаракатимиздан самара чиққани йўқ.