Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув гуруҳи Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида кучли зилзилалардан сўнг бинолар вайроналари остида қолган одамларни қидириб, қутқармоқда.
Қутқарув гуруҳи икки ит ва 67 кишидан иборат бўлиб, улар орасида фельдшерлар, психологлар ва кинологлар ҳам бор.
Қирғизистонлик қутқарувчилар Туркияга 7 февраль куни етиб борган.
6 февраль куни Туркия ва Сурия чегарасида 7 баллдан юқори бўлган иккита кучли зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.
Туркиянинг «Анадолу» нашрининг маълумотларига кўра, зилзила қурбонлари сони 8574 кишига кўпайган, 49 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 6 мингдан ортиқ бино эса вайрон бўлган. Қидирув-қутқарув ишларига 79 110 киши жалб этилган.
Сурияда эса табиий офат 2 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.