Шаҳар турғуни Нурлан Мотуевни зўрлашда айблади — милиция текширув бошлади

123

Шаҳар турғуни президентликка аввалги номзод Нурлан Мотуевни зўрлашда айблаб, ариза ёзди. Бу ҳақда Бишкекнинг Свердлов туман ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Туман ИИБнинг маълумотига кўра, 3-январда уларга Мотуевга чора кўришни сўраб бир қиз мурожаат қилган. Қизнинг айтишича, Мотуев уни 2022-йилнинг 20-августида Москва кўчасидаги хонадонга алдаб олиб келиб, у билан  «жинсий алоқада бўлган».

Милиция бу аризанинг асосида терговга қадар текширувни бошлаб, экспертиза тайиланди.

Бу орада Kaktus.media нашри ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига таяниб, мазкур қиз Мотуев билан ижтимоий тармоқ орқали танишганини, у унга уйланиш ваъдасини бергандан кейин зўрлаганини ёзиб чиқди. 24.kg’нинг шахсий манбасининг маълумотига кўра, Мотуев айби йўқлигини айтмоқда.

Мотуев исмли шахс ким?

Нурлан Мотуев — билими бўйича филолог ҳамда дипломат. У 2005-йили баҳсли акцияларининг ортидан танилган. Ўшанда у март ойидаги  революциядан кейин Норин вилоятидаги кўмир участкаларини босиб олиб, кўмир ҳудудларини «халқнинг мулки» деб билдирган. Айнан шу сабабдан «Кўмир қироли» деб аталиб қолган. Мотуев конларни босиб олгани учун жавобгарликка тортилган, аммо бу унга 2009-йили президентлик хизматига номзодини кўрсатишга тўсиқ бўлмаган. Ўшанда Мотуев бир фоизга етмаган овоз олган 

2016-йили Мотуев қайтадан экстремистик характердаги чақириқлар учун қўлга олинган. Ўшанда у етти йилга ётоқ қамоғига кесилиб, у ердан қамоқнинг бошчисини муштлашувга чақирган.

У 2021-йили ҳам навбатдан ташқари президентлик сайловига қатнашишни кўзлаган, бироқ судлангани бекор қилинмаган бўлгани сабаб ҳужжатлари қабул қилинмаган.