Оторбаева: МХДҚ 24.kg сайтидаги маълумотларнинг бири бўйича жиноий иш қўзғади

139

24.kg ахборот агентлигининг раҳбари Асел Оторбаева 6-февралда МХДҚнинг терговига нашрнинг сайтига чиққан материаллардан бири бўйича қўзғалган жиноий иш бўйича чақирилганини айтиб берди.  

«Менга терговни маълумотнинг ўзи қизқтирмай, балки ижтимоий тармоқлардан бирида унинг остида қолдирилган изоҳ қизиқтираётгандек туюлди. Ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари бор ҳар қандай ОАВ эълон қилинган маълумотларнинг остига ўнлаган ёки юзлаган изоҳларни қолдиришади», — деди 24.kg’нинг етакчиси.

Оторбаева ижтимоий тармоқларга чиққан материалларнинг остига салбий фикрларни кўп ҳолларда фейк ёки аноним аккаунтлар қолдиришини таъкидлади.  Шу сабабдан у нима учун ҳуқуқ тартибот идоралари «бузғунчи фикрларни ёзганларни» аниқлаб, жавобгарликка тортмайди деб савол қўяди. 

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга қатъий амал қилиб ишлаган журналистлар, шунингдек 24.kg ҳам ушбу ҳужжатни билади, унга амал қилишади, ҳеч қачон бунга ўхшаган бозорчи шарҳларнинг даражасига тушишмайди», - дея қўшимча қилди Оторбаева.

Журналист сўроққа адвокати билан борганини ва терговчи ваколатларини суиистеъмол қилмаганини билдирди. МХДҚдан унга агар қўшимча саволллар бўлса қайта чақирилишини айтишган.