Оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги ва унинг кўп бўлиши очиқ жамиятни сақлаб қолишнингг кафолати бўлиб ҳисобланади. Бу ҳақда 7- февралда парламентнинг депутати Чингиз Айдарбеков «Ноаниқ (ёлғон) ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида билдирди.
«Оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга эга ахборотларга эришиш имкониятини беради. Жамиятимиз ахборотнинг кенг палитрасига муҳтож бўлиб, ахборот майдонининг торайиши соҳанинг монополлашувига, жамият тараққиётини чеклаб қўйишига ва салбий оқибатларга олиб келади. Ҳеч бир давлат органи адлия институтини алмаштира олмайди, Маданият вазирлиги ёки бошқа идоранинг таъқиб ва цензура қуролига айланишига йўл қўйиб бўлмайди. Ҳеч ким жавобгарлик тушунчасини бекор қилмайди, лекин уни маданиятли тарзда тартибга солиш керак, репрессив механизмлар эмас, балки оммавий ахборот воситаларининг касбий маҳоратини ошириш, ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш муҳим», — деди депутат.
Фейклар ҳақидаги баҳсли қонун
Қирғизистонда 2021 йилдан буён баҳсли «Ноаниқ (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун (фейклар ҳақидаги қонун) амалда. Ҳужжатга кўра, расмийлар суд қарорисиз, ариза асосида, уларнинг фикрича, фейк маълумотлар чоп этилган исталган сайтни блоклаши мумкин.
Қирғизистонда ҳатто фейклар тўғрисидаги қонун ҳам қўлланилган. Август ойида мамлакатда Res Publica сайти блокланган. Сайт бош муҳаррири Замира Сидиқованинг айтишича, сайт «Манас Менежмент» компаниясининг собиқ президенти Асан Токтосуновнинг шикояти асосида блокланган. Токтосунов сайтнинг «Манас» аэропортига оид икки суриштирувида ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар ёзилганини айтиб шикоят қилган.
26-октябрда эса Маданият вазирлиги «Азаттиқ» сайтини икки ойга блоклашга қарор қилган. Бунга мазкур медиа 14—17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувга оид «миллий манфаатларга зид бўлган нотўғри материал эълон қилингани» сабаб бўлди дейишган.
Бу воқеалардан кейин «Медиа Полиси Институти»нинг ҳуқуқшунослари фейклар ҳақидаги қонун «ҳукуматнинг ҳаракатларига мониторинг ўтказиб, оддий аҳолига ҳукумат қандай ишлаётганини тушунишга ёрдам берувчи маълумотларни етказаётган ОАВга қарши маъмурий ресурс» деган билдирув қилишган.