Журналист Идрис Исақов TikTok’даги видео туфайли Ўш ички ишлар бошқармасида гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳар милициясидан айтилишича, ўтган ҳафта TikTok ижтимоий тармоғида Albert номидаги аккаунт орқали «Қирғизлар, уйғон, уйғур мафияси Қирғизистонни тўнамоқда» деган сарлавҳа билан қисқа видео эълон қилиниб, унда Идирис Исақовнинг мурожаатидан фойдаланилган.
«Мазкур видеоролик ва унинг мавзуси бўйича Идирис Исақов 5-февраль куни Ўш ШИИБнинг тергов хизматига гувоҳ қатори чақирилиб, мурожаат қачон қилингани ҳамда қайси уйғур мафияси ҳақида гап бўлаётгани сўралди», — деб айтилади билдирувда.
Исақов эса кўрсатмада видеонинг эгаси «Альберт» деган фуқарони танимаслигини, мазкур видео «2020-йилдаги мурожаатидан олиниб номаълум одамлар тарафидан монтажланганини ҳамда қайси уйғур мафияси ҳақида гап бўлаётганини билмаслигини» айтган. У бир соатга етмаган муддат сўроққа олингин.
Аввалроқ, 5-февралда суриштирувчи журналист, блогер Идирис Исақовнинг тўрт йил аввал Садир Жапаров ҳақида айтган видеоси учун милицияга сўроққа чақирилгани айтилган.
Идирис Исаков бир неча йил «Азаттык» радиосида ишлаб, 2019 йили у ердан кетиб ўзининг YouTube каналини очган. Ҳозирда у ижтимоий мавзулардан тортиб суриштирувларгача чиқаришни давом этмоқда, каналида 400 мингдан ортиқ обуначилари бор.