Ўш: Суриштирувчи журналист Идирис Исаков милицияга сўроққа чақирилди

164

Суриштирувчи журналист, блогер Идирис Исаков тўрт йил аввал Садир Жапаров бўйича айтган видеоси учун милицияга сўроққа чақирилди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи «Азаттиқ» нашрига тасдиқлади. 

Исаков унга чақирув оғзаки бўлганини, хат орқали олмаганини айтди. Унинг айишича, дастлаб Ички ишлар вазирлигидан алоқага чиқиб кейин шаҳар милициясининг терговчиси қўнғироқ қилган. У унинг интернетда тарқаётган видеоси бўйича изоҳ бериши кераклигини сўраган. 

Журналист қандан видео ҳақида гап бораётганини аниқ билмайди, аммо ҳозирги президент ҳақида бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Унда у Садир Жапаров қамоқда ётган вақтда у ҳақда фикр билдирган. 

Исаков бу қайси видео эканлигини аниқ билиб, вазиятни ўрганиш кераклигини, ИИВнинг ходимлари видеони ўчиришни сщраса ҳам  бу талабни бажармаслигини таъкидлади. 

Милициядан эса 24.kg нашрига суриштирувчи журналист сўроққа чақирилганини тасдиқлашди. Бироқ улар иш тафсилотлари ҳақида маълумот бермадилар.

Идирис Исаков бир неча йил «Азаттык» радиосида ишлаб, 2019 йили у ердан кетиб ўзининг YouTube каналини очган.  Ҳозирда у ижтимоий мавзулардан тортиб суриштирувларгача чиқаришни давом этмоқда, каналида 400 мингдан ортиқ обуначилари бор.