АРИС «Клооп»нинг устидан ёзган аризасини қайтариб олди

139

Жамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлиги (АРИС) «Клооп»нинг мақоласига қарши аризасини қайтариб олди. Айни ушюу мурожаат асосида Маданият вазирлиги нашрнинг сайти блокланади деб огоҳлантирган эди. 

Маданият вазирлигининг хатида АРИС аризасини 2-февралда қайтариб олгани айтилади. 

«[Шу сабабли], Жамиятни ривожлантириш ва инвестиялар агентлигининг (АРИС) kloop.kg таҳририятига нисбатан мурожаати бўйича маъмурий процедура тўхтатилди», — деб таъкидланади ҳужжатда. 

АРИС «Клооп»нинг мақоласи устидан шикоят қилгани ҳақида 1-февралда маълум бўлган. Ўшанда таҳририятнинг почтасига «АРИС Баткендеги соцобъектилердин курулушу кымбат бааланган деген маалыматты четке какты» деб аталган мақолани ўчириш талаби билан икки хат олган. Давлат идоралари ёзган хатда материалда «аниқ эмас (ёлғон) маълумот» мавжудлигини таъкидлашган. Агар талаб бажарилмаса Маданият вазирлиги «kloop.kg сайтининг ишини икки ойга қадар блоклаши» ҳақида огоҳлантирилган. 

Аввалроқ АРИСнинг вакиллари журналистлардан мақоланинг асосий сарлавҳасини алмаштиришни талаб қилишган, чунки уни тўғри эмас деб ҳисоблашган. 

«Клооп» Маданият вазирлигининг хатида материал ўчирилмайди деб жавоб берган.