«5 млн сом қайтарилди». Таласнинг вице-мэри ва шаҳар кенгашининг ходимлари уй қамоғига чиқди

125

Талас шаҳар мэрияси ва шаҳар кенгашининг мутасаддилари томонидан давлатга етказилган 5 миллион сом миқдоридаги зарар ундирилди, шундан сўнг улар суд томонидан уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, гап Талас шаҳар мэрининг муқаддам ҳибсга олинган вице-мэри Мақсат Байжигитов, шаҳар Кенгашининг спикери Адилбек Жусупбеков, вице-спикер Азиз Курамаев ва мэриянинг муниципал ҳусусий мулк бошқармасининг собиқ раҳбари Марат Долдоев ҳақида кетмоқда. Улар 10- январда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланиб қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахслар дастлабки келишув тузиб, муниципал ерларни ижарага олган. Шу билан бирга, улар ҳеч қандай сабабсиз ижара нархини ўзлари аниқладилар. Текширув натижаларига кўра, улар икки йил давомида давлатга 30 миллион сом миқдорида зарар етказган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, тергов давомида судланувчилар ўз айбларига иқрор бўлиб, 5 миллион сом ўтказиб беришган, шунингдек, етказилган зарарнинг бир қисмини қўшимча равишда қоплаш мажбуриятини олган.

Ана шу ҳолатларни инобатга олиб, Талас шаҳар суди уларни уй қамоғига озод қилди. Жиноятга алоқадор бошқа шахсларни қидириш ва етказилган зарар учун қўшимча товон ундириш ишлари давом этмоқда.