«Соғлигим ёмонлашмоқда». Равшан Жээнбеков мустақил шифокорлар кенгашини тузишни сўрамоқда

163

Кампиробод иши бўйича қўлга олинган мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жээнбеков 3-февралда Бишкекдаги ТИЗО-1дан хат ёзди. У Адлия вазирлигига, Қийноқларнинг олдини олиш марказига, Омбдусман институтига, ОАВга ҳамда ҳуқуқ тартибот ташкилотларига мурожаат қилди. 

Хатни «Клооп»га унинг яқинлари жўнатди. Жээнбеков унда мустақил шифокорлар кенгашини тузишни ҳамда жигарини даволашга ёрдам кўрсатишни илтимос қилган. 

«Жигаримни даволаш учун касалхонага ётқизиш ҳақидаги илтимосимга ахлоқ тузатиш хизмати таклиф қилинган даволаниш рад этилганини айтди. «Молдовановкадаги малакали ва ихтисослаштирилган даволаниш имкони бўлмаган 31-сонли колонияда даволанишимни, малакали шифокорлар назоратида кучли дори воситаларини қабул қилишни таклиф қилишди», — деб ёзади у.

Жээнбеков, шунингдек, шифокорлар унга «аҳволи ёмонлашмаслиги учун тезроқ ичишни» маслаҳат бериб, кучли дори-дармонларни ёзиб берганини қайд этган.

«Такрор айтмоқчиман, таҳлилнинг ва УЗИнинг натижаси бўйича соғлиғим кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. ЖИХ бу кўрсаткичларга ҳам бефарқ муомала қилиб, вазиятимни унча ёмон эмас деб баҳоламоқда. Бундай ҳолатда ЖИХнинг шифокорлари жигаримни цирроз қилиб, ундан кейингина малакалаштирилган даволанишга имконият беришни кўзламоқда деб ўйламасликнинг имкони йўқ», — деди сиёсатчи.

Аввалроқ 28-февралда Жээнбеков жигари кескин ёмонлашиб кетганини айтиб, қамоқдан хат ёзган. У Жазони ижро қилиш хизматидан қамоқдан касалхонага ўтказишни илтимос қилган. 

2-февралда эса Қийноқларни олдини олиш маркази сиёсатчини касалхонага ўтказишга рухсат беришмаётганини билдирган.

Мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жээнбеков — Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганлардан бири. Фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда сиёсатчилар сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқишган. 

ИИВ уларнинг барига «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан айб қўймоқда. Бироқ қўлга олинганлар айби йўқлигини, жиноий ишлар «тўқима эканини» айтишмоқда.

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи билан фаолнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар қоралаб, Human Rights Watch халқаро ташкилоти ҳукуматни ҳибсга олинганларнинг озод қилишга чақирган.