Евросиё тараққиёт банки «Куланак» ГЭСининг қурилишини молиялаштиради

218

Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Норин вилоятида 100 МВт қувватга эга бўлган «Куланак» ГЭСининг қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда 2- февралда ЕОТБнинг матбуот хизмати билдирди.

Молиялаштириш шартномаси «Нарин» ишлаб чиқариш корхонаси билан ЕОТБ ўртасида имзоланди. Уларнинг маълумотига кўра, «Куланак»  ГЭСининг қурилиши бу Европа тараққиёт банкининг «Марказий Осиёнинг сув-энергетика мажмуаси» инвестиция лойиҳасининг янги босқичи.

ЕОТБ маълумотларига кўра, «Куланак»нинг қуввати 100 МВт бўлиб, йилига ўртача 435 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Иншоот Норин дарёси бўйида Қуланак қишлоғи яқинида қурилади.

«Қуланак ГЭСининг ишга туширилиши Қирғизистоннинг Марказий Осиёдаги электр энергияси бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга, жумладан, ҳудуддаги электр энергиясининг танқислигини қисқартиришга, у ерда 40 МВт қувватга эга биргина гидроэлектр станцияси мавжуд, шунингдек, мамлакатнинг энергетик хавфсизлиги даражасини ортиришга ҳам имконият беради», - деб таъкидлашди ЕОТБдан.

Лойиҳа қиймати 117 миллион 989 минг долларни ташкил этади. Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси (РКТЖ) ҳам молиялаштиришга қўшилади.