Қадамжойдаги икки ёшли боланинг онаси тарафидан калтакланиши бўйича воқеанинг янги тафсилотлари маълум қилинди. Гумонланувчининг айтишича, эри тўрт ой аввал отаси билан укасини отиб ўлдирганларни кечирасан деган талаб билан болани калтаклади деб милицияга ариза ёзган. Эри эса буни инкор қилмоқда. У «Клооп»га берган интервьюсида, оиладаги низолардан чарчаб, бир ой аввал уйидан кетиб қолганини айтиб, биргина мақсади — қизининг яхши тарбия олиши эканини билдирди.
Ўтаётган ҳафтада ижтимоий тармоқларга номаълум аёл янги юришни бошлаган қизни калтаклаётгани тасвирланган видео тарқаган. Унда аёл йиғлаган боласининг юзига уриб, қичқирган. Кўп ўтмай, 31-январь куни Баткен вилоят милицияси видеодаги аёл қўлга олиниб, икки суткага қамоққа олинганини маълум қилган.
Милициянинг маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот органларига 27-январь куни видеодаги боланинг отаси ариза билан мурожаат қилган. Ариза эгаси фуқаролик никоҳидаги хотини 5-январь куни иккисининг ўртасидаги икки ёшли қизни уриб, видеога олиб, WhatsApp орқали юборганини айтган.
Милициядан тегишли экспертизалар тайинланиб, «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини қўшимча қилишган. 1-февраль куни эса туман суди гумонланувчини бир ойга ТИЗОга киргизиш қарорини қабул қилган. Балоғатга етмаган уч боласини давлат ўз ғамхўрлигига олиб, оила типидаги болалар уйига жойлаштирилган.
Гумонланувчининг яқинлари қамоққа олишни ўта оғир жасо деб айтиб, норози бўлишмоқда. Калтакланган қизнинг отаси эса «Клооп»га интервью бериб, «боласининг келажагидан хавотирлангани сабаб хотинининг устидан ариза ёзишга мажбур бўлганини» айтди.
Бир оиладан икки кишининг ўлими воқеасининг акс-садоси
Суднинг қароридан кейин гумонланувчи аёлнинг онаси «АкиПресс» нашрига ариза ёзган эри боласи аввалдан рашк сабаб жанжал чиқариб келганини, қизи эса тўрт ой аввал отаси билан укасидан айрилиб, «стрессда юрганини» айтиб берган.
Гумонланувчи аёл эса милиция ҳамрохлигида борар экан, қизининг юзи кўкармаганини, қамоққа олинганига эри сабабчи эканини айтишга улгурган. Унинг айтишича, эри отаси билан укасини ўлдирганларни кечириб, «қарши ариза ёзиб беришни» талаб қилмоқда.
«Клооп»нинг журналистлари болани урди деб гумонланган аёлнинг амакиси Мавлян Айдаров билан алоқага чиқиб, «қарши ариза ёзиш талабининг» тафсилотини сўради.
Айдаров ўтган йилнинг октябрь ойида қамалган қизнинг отасини, укасни отиб, онаисни болта билан бошига уриб кетишганини айтиб берди. Унинг айтишича, бу жиноятга яқин қариндошлари — вафот этган оила бошчисининг қариндошининг ўғли — гумонланмоқда. Ўқ отган киши қўлга олиш вақтида ўқ еган, ўшанда уч милиция ходими жароҳат олган. Шу билан бирга, Айдаров шу вақтда жиноятда гумонланган киши Ўш шаҳрида ТИЗОда сақланаётганини қўшимча қилди.
Ака-укалар нима сабабдан жанжаллашиб, ўқ узганини Айдаров аниқ билмайди, лекин бу жанжал анчадан бери давом этаётганини яширмайди. Унинг сўзларига кўра, оиланинг яна бир ўғли ҳаёти хавф остида бўлгани учун қишлоқдан кўчиб кетишни ўйлаяпти.
Мавлян Айдаровнинг сўзларига кўра, гумонланувчининг яқинлари суд мажлисига киритилмаган. Жиянни суд биносидан олиб чиқишаётганда «Отамни ўлдирганларга нисбатан ҳеч қандай эҳтиёт чораси қўлласам, мени қўйиб юборамиз, дейишди», деди. Айдаров бундай талаб ким томонидан айтилганини маълум қилмади.
Гумонланувчининг яқинлари уч нафар бола меҳрибонлик уйига жойлаштирилганидан афсусда. «Она боласига қўл кўтариб туради, бунинг учун уни қамоққа олиш адолатсизликдир. Калтак еб катта бўлганмиз», — дейди у.
«Мен отангни ўлдирганларни кечир демаганман»
Ариза эгаси эса, гумонланувчи аёлнинг эри ўзини Бақит деб таништириб, воқеа юзасидан ўз версиясини айтди. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчи унинг иккинчи хотинидир. Биринчи хотинининг розилиги билан улар уч йил олдин турмуш қуришган. Ўртада унинг икки яшар қизи, шунингдек, хотинининг олдинги турмушидан икки фарзанди бор.
Болалар онаси билан бирга яшар эди, Бақит эса ўз навбатида иккала оиласига ҳам бирдек қарар эди. Бақитнинг айтишича, у рафиқаси билан бирга яшаган уч йил давомида жанжаллар бўлиб келган, охирги бир ойда эса «жанжалдан чарчаган» ва гаплашмай қўйган. Хотини эса ундан уйга қайтишини талаб қилиб, ўрталаридаги қизни калтаклаган.
*Қирғизистонда қўшхотинлик қонун доирасида тақиқиланган
«Оиладаги жанжалга турмуш ўртоғимнинг онаси ҳаётимизга аралашуви сабаб бўлди. Бир ой олдин яна бир можародан кейин уйдан чиқиб кетдим. Хотиним қизни уриб, қурол сифатида қўлланверди. Бир марта совуқда кўчага ташлаб қўйганди, ўзим қараб юрганимда, яна олиб кетди. [Қизни калтаклагани акс этган видеони юборганидан кейин] бола ногирон бўлиб қолмаслиги учун милицияга ариза ёзишга мажбур бўлдим», - дейди у.
Айни пайтда Бақит хотинини ҳибсга олиш нияти йўқлигини айтади. Хотини қизни калтаклагани акс этган видеони интернетда ким тарқатганини билмайди. Унинг сўзларига кўра, у айтилган видеони фақат қайнотаси ва милиция ходимларига юборган.
Айни пайтда Бахит қайнонасининг «отасини ўлдирганларни кечирмоқчи» деган гапини инкор этади. У бу воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, фақат узоқ йиллик оилавий жанжални қўзғатмаслик учун ўз фикрини билдирганини таъкидлайди.
Шу билан бирга, Бақит хотинини қаматиб юбориш нияти бўлмаганини айтади. Хотини қизни ураётганининг видеосини интернетга ким тарқатганини билмайди. Унинг айтишича, мазкур видеони қайноғасига ва милиция ходимларигагина жўнатган.
Шунингдек, Бақит қайнонасининг «отасини ўлдирганларни кечирсин демоқда» деган билдирувини инкор қилмоқда. У бу воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, фақатгина кўпдан бериб давом этаётган оилавий жанжални тугатиш керак деган фикрини айтганини таъкидлайди.
«Хотинимнинг отаси билан укасига ўқ отганлар ўзларининг қариндоши. Қариндошлар ўртасида низо бўлган. Мен бу низога нуқта қўйиб, ярашинглар деганман. Ўша гапимни хотиним ўқ отганларнинг тарафини олмоқда деяпти шекилли. Мен нима, яна отишинглар дейишим керакмиди?» — дейди Бақит.
Шунингдек унинг асосий мақсади «қизининг муносиб тарбилаш, ҳимоя қилиш» эканини қўшимча қилди.
«Ҳозир оналик ҳуқуқидан ажратиш ҳақида айта олмаймиз»
Вояга етмаган қизнинг калтакланиши билан боғлиқ ҳодисани назорат қилаётган Қадамжой туманининг ҳокими ўринбосари Мээрихан Асанова «Азаттиқ»қа гумонланувчининг фарзандлари мактаб ва боғчага кета бошлаганини айтди.
«Психолог болалар билан ишлайди. Аҳволи яхши. Ҳозирча биз оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида гапира олмаймиз. Бу масалани суд ҳал қилади. Биз фақат қонун асосида ўзимиздан талаб қилинган ишларни бажардик», деди у.
Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигининг қўшимча қилишича, 2022 йил июль ойида қизини калтаклаган хотиннинг уч нафар фарзанди ойига 3600 сомдан пул олади. Бу маблағлар жорий йилнинг июнь ойигача берилади.