«Ёшларни бузишмоқда». Атазов «хорижий агент» қонунини қабул қилишни яна бир марта илтимос қилди

134

Депутат Шайлообек Атазов парламентнинг 2-февралдаги йиғинида қайтадан хорижий агент дейилган қонунни қабул қилишни талаб қилди. Унинг фикрига кўра, Қирғизистонда ғарбнинг сиёсатини тарқатиб, ёшларнинг фикрини интернет орқали бузувчи ташкилотлар бор. 

«Мамлакатнинг мафкурасига, миллий қадриятларимизга, анъаналаримизга зарба бераётган ташкилотлар бор. Бизнинг давлатимизнинг барқарорлигига салбий таъсирини кўрсатган, керак бўлса, мамлакатга душман ҳужум қилса ҳам, уларни қўллаб ёзиб, эълон қилувчи сайтлар бор. Буларга нуқта қўйишга, буларни эркин маълумотларни, миллий қадриятларга болта чопаётганига эътибор қаратишимиз керак», — деди Атазов.

Халқ вакили ғарбнинг сиёсатини тарқатиб, «интернет орқали ёшларнинг руҳиятини ўзгартирган» айрим ташкилотлар бор деб ҳисоблайди. 

«Шу сабабдан бизнинг ҳурматли депутат илгари сурган хорижий агентларга баҳо берувчи қонун лойиҳаси ЖКнинг сайтида турибди. Депутатимиз Надира Нарматова ҳамда бир қанча депутатлар ташаббус билан чиққан. Шуни олиб чиқиб эртароқ қабул қилишимиз керак деб ҳисоблайман. Чунки шу ёшларимиз бошқа томонга қараб кетгандан кейин ўта кеч бўлиб қолади», — деб ҳисоблайди депутат.

Шу билан бирга Атазов «мамлакатнинг мустақиллига зарба бераётган ташкилотларга» ўзининг норозилигини билдирган «патриотларни» ҳам мисол келтирди. Депутат мазкур патриотларга матбуот анжуманида ўз фикрини билдираётгани учун миннатдорчилик билдирди. Атазов «Эркин Қирғизистон» сиёсий партиясининг вакилларини матбуот анжуманини айтаётган бўлса керак. Улар 31-январда «Акипресс»нинг ахборот марказида хорижий агент қонунини қабул қилиб, «Сорос Қирғизистон» жамият фондини ёпишни талаб қилишган. 

Мазкур партия вакилларидан бири — сиёсий блогер Илимбек Исраилов. У депутат Шайлообек Атазовнинг тарафдори. У шунингдек Садир Жапаров қамоқда ўтирганда уни қўллаш  митингларига ва Матраимовни қўллаган акцияларга ҳам қатнашиб келган. 

Исраилов 2021-йилнинг мартида уни қўллаш ва нодавлат ташкилотларга қарши Ўшдаги митингга қатнашган. Мазкур митингда у «Азаттиқ»нинг ҳамда «Клооп»нинг журналистларига нисбатан провокация қилишга уринган. 

Исраилов 2022-йилнинг октябрида НПО (нодавлат ташкилотлар)га қарши, жумладан «Клооп»ни, «Азаттиқ»ни ҳамда Kaktus.media’ни ёпиш талаби айтилган «Азаттиқ»нинг офиси олдидаги митингда ҳам модератор бўлган.

Хорижий агентлар ҳақидаги қонун 

«Хорижий агентлар» деб аталган қонун лойиҳасининг айрим депутатлари кўпдан бери қабул қилишни талаб қилиб келишади. Уни депутат Надира Нарматова Турсунбай Бакир уулу ва Нуркамил Мадалиев билан бирга 2014-йили кўтариб чиққан. Ўша вақтда учи ҳам парламентнинг бешинчи чақирилишининг депутати бўлган. 

«Ташқаридан молияланган ОАВЛар, нодавлат ташкилотлар нима қилиб юрганини ҳеч ким билмайди. Шу сабабдан давлат назорати бўлиши керак. Давлатда темирдек талаб бўлмаса, ривожлана олмаймиз. 

Ҳужжатга кўра, «сиёсий фаолият билан шуғулланган» нотижорий ташкилотларга «хорижий агент» деган мақом берилмоқчи бўлган. Қонун лойиҳаси икки ўқишда қабул қилинган, аммо 2016-йили янги — олтинчи чақирилиш депутатларининг қўлловига эга бўлмаган.