Депутат Камила Талиева 2 февралда парламент йиғилишида Боткеннинг Қадамжой туманида ўз фарзандини калтаклаганликда гумон қилинаётган аёл бўйича изоҳ берди. Халқ вакили гумонланувчи аёл оиладаги зўравонликдан азият чекаётгани, унга ёрдам бериш ўрнига қўлга олинди деб билдирди.
Депутатнинг маълумотига кўра, гумонланувчи аёл чегара можароларининг бирида отаси ва укасидан айрилган.
«У ҳам она. Психологик аҳволи ёмон бўлгани учун боласини калтаклаган бўлиши мумкин. Бироқ, у ҳибсга олинмаслиги ва болаларидан ажратилмаслиги керак [...] Оилавий зўравонликдан азият чекаётган аёл қонуннинг зўравонлигига дуч келмаслиги керак. «Енгилроқ жазо тайинланиб, жамият унга ёрдам бериши керак», - деди у.
30 январда ижтимоий тармоқларда аёл болани калтаклагани акс этган видео тарқалган. Милициядан 27-январда Қадамжой туманининг турғуни хотини қизини калтаклагани ҳақида ариза билан мурожаат қилганини билдиришган.
Ариза эгасининг айтишича, у 2023-йилдан хотини билан яшамай қўйган. Шундан кейин хотини 5-январда иккисининг ўртасидаги 2 ёшли қизини калтаклаётганини видеога олиб WhatsApp орқали юборган.
Милиция судгача терговни бошлаб, болага суд-тиббий ва суд-психологик-психиатрия экспертизаларини тайинлаган. Мазкур факт бўйича «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.
31-январда эса гумонланувчи аёл вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, оиланинг уч боласи «Кут Кадам» оила шаклидаги болалар уйига жойлаштирилгани маълум бўлган. 1-февралда Боткен вилоятининг Қадамжой туман суди аёлни 2023-йилнинг 1-мартига қадар қамоққа олган.