30-январда Бишкек мэрияси шаҳардаги ҳавонинг ифлосланиши бўйича махсус комиссиянинг йиғилиши ўтганини билдирди. Унда шаҳар мэри Эмилбек Абдикидиров шаҳардаги ҳавонинг сифатига таъсир этиб масалаларни ҳал қилишнинг иш режаси билан таништирди.
Режада 2025-йилга қадар амалга оширилиши керак бўлган ўрта муддатли ва 2025-2050-йиллар оралиғида иш оширилиши зарур узоқ муддатли тадбирлар кўрсатилган.
Мэрия режа доирасида қуйидагиларни амалга оширишни режалаштирмоқда:
- 2023 йилда 5 та аҳоли пунктини газлаштириш ва муқобил иссиқлик манбаларини (масалан, иссиқлик насосларини) жорий этиш, барча 22 та кўмир электр станциясини газга ўтказиш;
- кейинги иситиш даврида шаҳар аҳолисига Қора-Кече кўмирини ёқиш чекланади, бунинг ўрнига Қозоғистондан юқори калорияли кўмир келтирилади;
- янги аҳоли пунктларида кўмирдан фойдаланган ҳолда хусусий хаммомларни камайтириш учун 12 та муниципал ҳаммомни қуриш;
- чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қуришни бошлаш;
- 500 экологик жамоат транспортини харид қилиш ва уларнинг сонини босқичма-босқич 1500 тага етказиш, улар учун ажратилган йўл участкасини яратиш ва такси хизматини кўрсатиш;
- бир хил рангдаги 500 та электр такси сотиб олиш - бунинг учун инвестор керак;
- Бишкек паркларини 21,6 гектаргача кенгайтириш ва қуриш;
- «яшил коридорлар»;
- бош режани ишлаб чиқиш орқали пойтахт ҳудудини Чуй вилояти ҳисобидан кенгайтириш;
- ИЭМ-2ни қайта тиклаш.
Йиғилишда темир йўлни шаҳарнинг чет қисмига, йўлда автомобил тиқинларини камайтириш учун шаҳар марказидаги бозор, автобекат ва аҳолига хизмат кўрсатиш марказларини шаҳарнинг ташқарисига кўчириш таклифлари ҳам айтилди. Бундан ташқари, кўп қаватли уйларнинг қурилишини назорат қилиб, ҳозирги йўллар кенгайтирилиб, янги йўлларни қуриш таклиф қилинди. Бу ишлар режага киргизилиб, киргизилмагани номаълум.
Мажлисда муҳокама қилинган масаланинг барини шаҳар бошчиси вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровга тинглатгани таъкидланди. Ҳукумат бошчиси эса ўзининг таклифларини киргизиб, қўшимча танқидларини айтган.
Бишкекдаги тутун
Йил сайин кун совий бошлаганда Бишкек ҳавоси ифлосланган шаҳарларнинг рейтингида биринчи ўринларга чиқади.
Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавонинг ифлосланишининг асосий сабаби — ҳусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани ҳақида тадқиқот натижаларини эълон қилган. Шунингдек, ҳукумат шаҳардаги ҳавонинг ифлосланишига сифатсиз бензин билан жич жойлашган қурилишлар сабаб эканини атаган.