Европа реконструкциялаш ва тараққиёт банки президентининг мамлакат ташқи қарзини «яшил» лойиҳаларга алмаштириш таклифини қараб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Буюк Британиядаги қирғиз элчиси Улан Жусупов билан банкнинг бош котиби Казухико Когучининг 27-январдаги учрашувида айтилди.
Лондонда ўтган учрашувда элчи бош котибга Жапаровнинг ташқи қарзини «яшил» лойиҳаларга алмаштириш таклифини тушунтириб, Қирғизистон катта гидропотенциалга эга эканини айтди.
«Қирғизистон учун иқлимнинг ўзгаришига ва “яшил тараққиётга” қарши курашишнинг асосий механизми бу унинг бой гидропотенциали бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда унинг 10 фоизигина фойдаланлмоқда, чунки у жиддий инвестицияни талаб қилади», — деди Жусупов.
Когучи эса банк таклифларини кўришга тайёр эканини билдирди. У Қирғизистонда «яшил» лойиҳаларни амалга оширишга, энергетикани модернизациялашдан манфаатдор эканини қўшимча қилди.
Учрашувда қирғиз ҳукумати Европа реконструкциялаш ва тараққиёт банкига кичик ГЭСларни қуриш бўйича бир қатор лойиҳаларни таклиф қилди. Унинг ичида Юқори Норин каскадини қуриш бўйича лойиҳа ҳам бор.
Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,2 миллиард долларни ташкил этади.Тўловлар чўққиси 2023-2028 йилларга тўғри келади – мамлакат ташқи кредитларни тўлаш учун ҳар йили 350 миллион доллардан 400 миллион долларгача маблағ ажратиши керак бўлади. Шу билан бирга, Қирғизистон 2022 йил июль ойи ҳолатига кўра Европа банкига 42 миллион доллар қарздор бўлган.
2023 йил январь ойида Жапаров мамлакатнинг ташқи қарзини яшил лойиҳаларга алмаштиришни таклиф қилди. У ўз ташаббусини Бишкекдаги, айниқса, куз-қиш даврида яққол кўзга ташланадиган тутун муаммоси билан изоҳлади.
Бишкекдаги смог
Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкек бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.
Октябрь ойи охирида БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси тутун бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини тақдим этди, унга кўра, Бишкек ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба хусусий уйларни иситиш учун ишлатиладиган паст сифатли кўмирдир. Расмийлар, шунингдек, пойтахт ҳавосининг ифлосланишига сифатсиз бензин ва биноларнинг зичлиги сабаб бўлганини кўрсатмоқда.
Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.