Бишкек: Кам таъминланган оилаларга газ ва иссиқлик тизимин ўрнатишга кредит берилади

277

Бишкекдаги ҳавони ифлосланишининг олдини олиш мақсадида кам таъминланган оилаларга газ ва иссиқлик тизимини ўрнатиш учун фоизсиз кредит берилади. Бу ҳақда мэр Эмилбек Абдикадиров 21-январда «Кабар» ахборот агентлигига билдирди.

«Агарда шаҳар турғунларининг газ билан иситиш учун маблағи бўлмаса, Ақилбек Жапаровнинг топшириғи билан уларга фоизсиз кредит берилади. [...] Ҳар йили 5-7 уй-жой массивига газ киргизиб, бир неча йилдан кейин барини тўлиқ таъминлайди. Бугунги кунда “Газпром”нинг раҳбарияти билан сўзлашувларни олиб бормоқдамиз», — деди у.

Абдикадиров ҳозирги вақтга газ кирмаган 20 массив бир неча йилда газга уланишини таъкидлаб, бу жараён «сустлашиб кетганини» тан олди.

Аввалроқ, 20-январда вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаров Бишкекдаги массивларнинг аҳолисини яқин икки йилда газ билан иситишга ўтказиш топшириғини берган. Унинг айтишича, бу иш 2023-йилнинг мартида бошланиши керак. 

Бишкекдаги смог

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкек ҳавонинг ифлосланиши бўйича шаҳарларнинг рейтингида биринчи ўринга чиқади.

Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган. Шунингдек, ҳукумат Бишкекдаги ҳавони ифлосланишига сифатсиз бензин ва жич жойлашган қурилишлар сабаб эканини атаган.

Бундан ташқари, ЮНИСЕФ эълон қилган  тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан эса тадқиқотда келтирилган рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини билдирган. 

Бироқ январнинг бошида, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария эпидемиологик назорат департаменти Бишкек турғунларини кутилаётган смог ва совуқ сабаб яқин кунлари кўчага чиқмасликка чақирган.

Уйдан чиқишга мажбурлар эса очиқ ҳавода спорт билан шуғулланмаслик, тананинг очиқ ерларини (юзни, қўлларни) ёпиб, мавсумга кўра кийиниш, юз ниқоб ёки респиратор тақиб юриш ва автотранспорт кўп тўпланган ерлардан (бозор, чорраҳалар) узоқ юриш таклиф қилинган. 

Аввалроқ президент Садир Жапаров Бишкекдаги тутун масаласига изоҳ берар экан, «елим ва латталарни ёқаётган» ҳаммомларнинг ўрнига янгисини қуришни таклиф қилган. Шунингдек, мамлакатнинг ташқи қарзини «яшил» лойиҳалар бўйича ташаббусларга алмаштириш масаласини ишлаб чиқишни топширган.