ТИВ: Помирда вирус кучайиб, этник қирғизлар вафот этаётгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади

Афғонистоннинг Помир водийсидагриппнинг оғир шакли қайд этилиб, этник қирғизлар вафот этмоқда деган маълумот тасдиқланмади. Бу ҳақда 19 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, вирусли инфекция авж олган пайтда вафот этганлар ҳақидаги маълумотни Тожикистоннинг Бадахшон вилоятидан келган этник қирғиз тарқатган.

«Помирда шароит жуда оғир. Ҳар доим шамол, совуқ. У ерда касалхонага бориш жуда қийин. Ҳар йили кўпинча ёш болалар касалликдан, аёллар туғруқдан вафот этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Аммо у ерда одамлар [номаълум вирусли инфекция] туфайли вафот этгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади», — деди вазир.

Кулубаевнинг қўшимча қилишича, бу иш Қирғизистоннинг Афғонистондаги вақтинчалик ишончли вакили Санжар Алгожоев томонидан назорат қилинмоқда.

Аввалроқ «Азаттык» радиоси Помирдан Қирғизистонга кўчиб келган Абдулвакил Турдакун уулуга таяниб, икки мингга яқин қирғиз истиқомат қилаётган Афғонистоннинг Помир водийсида гриппнинг оғир шакли кучайгани ва 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Кейинроқ Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумот Қирғизистоннинг Афғонистондаги элчихонаси томонидан текширилаётганини маълум қилган.

Помирлик қирғизлар

Ҳозирги помирлик қирғизлари — 1575-1930 йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан соғлиқни мустаҳкамлашга шароитлари йўқ Катта ва Кичик Помир тоғларида яшашади.

Қирғизистонда помирликларнинг тарихий юртига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ шу бўйича ҳал қилинмаган. Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун инсонпарварлик ёрдамларини етказувчи экспедицияни юбориб туради. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғизлар истиқомат қилади.

Ҳукумат 2017 йилдан бошлаб помирлик қирғизларни тарихий юртига кўчириб келиш ҳаракатларини амалга ошира бошлаган. Унда Афғонистондан Норин вилоятига 33 помирлик қирғизни олиб келди.

Уларга билим бериш, даволаниш ваъда қилиниб, келганларнинг бири кўзёрганда оиласига Норин ҳудудидан кичик уй берилган. Улар бошпанаси бўлган ягона помирлик оила бўлган — қолганлари аввал ётоқхоналарда, кейин омборларда, ижарага олинган квартираларда яшашган.

2019 йили ҳам бир оилага Россияда яшаган қирғизистонлик меҳнат муҳожири уй совға қилган — у помирликларнинг бирини президент Сооронбай Жээнбековга қилган мурожаатини кўргандан кейин шу қадамга борган.

Помирликларнинг кўпчилиги турар-жой берилишини кута олишмади — 20га яқин одам Қирғизистонга келгандан кейин Афғонистонга қайтиб кетишган.

2020 йили ҳукумат Талдисув қишлоғида 11 уй қуриб, уларга помирлик қирғизларнинг 11 оиласи жойлаштирилган.