Қозоғистонда парламент тарқатилиб, март ойига навбатдан ташқари сайлов тайинланди

277

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев парламентнинг қуйи палатаси – Мажилисни тарқатиб, маслихатлар депутатларининг ҳам ваколатларини муддатидан авват тўхтатди. Бу ҳақда 19 январь куни Қозоғистон президентининг сайтида маълум қилинди.

Мажлис депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йилнинг 19-мартида бўлиб ўтади.

Маъмурият маълумотларига кўра, эндиликда Мажлис депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади. Вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар депутатлигига сайловлар ҳам аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади.

Туманлар ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар масъулларига сайловда фуқаролар фақат бир мандатли сайлов округлари бўйича депутатликка номзодлар учун овоз берадилар.

Токаев «Мажилис ва маслиҳатларни шакллантиришнинг янги модели сайловчилар манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилади», деб ҳисоблайди.

«Биз Қозоғистон тараққиётида янги даврга қадам қўйдик. Мамлакат янгиланиш жараёнида. Бу сайловлар жамиятда рўй бераётган ўзгаришларнинг тимсолига айланади ва сиёсий тизимимизни модернизация қилишга кучли туртки беради», — деб билдирди Токаевнинг сўзларини президентнинг маъмурияти.