Мирзиёев 26-январда Бишкекка келмайди. Ҳозирча унинг Қирғизистонга ташриф куни номаълум

263

17 январда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев 26 январда Қирғизистонга келиши ҳақида маълумот пайдо бўлган.

«Акипресс» нашрининг сайтида Қирғизистоннинг Савдо-саноат палатасининг билдируви чиққан. Материалда Мирзиёев Қирғизистонга 26 январда учиб келиб, Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ўртасидаги Тадбиркорлар кенгашининг йиғинида иштирок этиши кутилаётгани айтилган.

Айни пайтда палатанинг расмий сайтида эълон қилинган релизнинг асл нусхасида Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистонга сафари ҳақида бирор гап айтилмаган. Савдо-саноат палатаси 26 январда мамлакатда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ўртасида Тадбиркорлар кенгашининг йиғинигина ўтишини, унда бизнес ассоциацияларнинг етакчилари ўзбек ҳамкасблари билан муҳокама қилиш учун ҳужжатларни кўрсатишларини билдиришди.

Президент администрацияси эса «Клооп»га Мирзиёев Қирғизистонга қачон келиши ҳозирча номаълум эканини айтишди. У ердан Савдо-саноат палатасининг «чет давлатлар президентларининг сафари ҳақида маълумот беришга ҳуқуқи йўқлигини», шунингдек палата Тадбиркорлик кенгаши ҳақидагина маълумот берганини қўшимча қилишди. Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга сафари доимо бошқа вақтга кўчирилиб келади. У 2022 йилнинг октябрининг ўртасида келиши кутилган эди.

Ўшанда Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев Мирзиёев ўлкага давлат сафари билан келиши кераклигини билдирган. Бироқ амалдор бари икки давлат раҳбарининг иш жадвалига кўра бўлади деб, Мирзиёев айнан қайси кунда келишини айтмаган.

Ниязалиев қўшни давлат раҳбарининг сафари ҳақидаги баёнотини Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга беришга боғлиқ можаро чиқа бошлаган вақтда қилган. Бироқ Мирзиёевни сафарининг бу «қизғин баҳсларга» алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Октябрнинг охирида Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат сафари кўчирилгани маълум бўлган Мирзиёевнинг Қирғизистонга сафари декабрь ойида ҳам кутилган, ўшанда у ЕОИИнинг Бишкекда ўтган саммитига қатнашиши керак бўлган. Аммо саммитга бир кун қолганда Мирзиёев бу тадбирга келмаслиги маълум бўлган.

Ўшанда қирғиз президентининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев қўшни давлатнинг ўлка етакчисининг давлат сафарини жилдириш телефон орқали суҳбатда келишилганини билдирган.

Ўша вақтда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга бериш бўйича ҳужжатларга қўл қўйилиб қолган эди.