Мамлакат бўйича электр энергиясини ўчириш графиги эълон қилина бошлади - электр ўртача 1-2 соатга ўчади

257

Энергетика вазирлиги Фейсбукдаги саҳифасида тасдиқланган электр таъминотидаги узилишлар жадвалини эълон қилишни бошлади. Ҳужжатларнинг аксарияти 18 январдан жорий йилнинг охиригача амал қилади, баъзилари эса 2022-2023 йиллар даври учун чекловлар жорий этилганини айтилади.

Аксарият электр узилишлари эрталаб соат 7:00 дан ярим тунгача давом этади. Электр таъминоти ўртача бир соатдан икки соатгача узилади.

Бишкекдаги электр таъминотидаги узилишлар жадваллари билан Бишкек электр тармоқлари корхонасининг Фейсбукдаги саҳифасида, Ўш бўйича эса – бу ердан ва айрим вилоятлар учун – бу ердан танишиш мумкин.

19 январь куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида энергетика вазири Таалайбек Ибраев  ҳозирги вақтда қирғиз халқи электр энергияси истеъмоли бўйича барча максимал рекордларни янгилаётганини яна бир бор таъкидлаган.

Вазирнинг таъкидлашича, электр қуввати жадвалга мувофиқ бир неча соат давомида ўчирилмаса, у ҳолда трансформаторлар ишдан чиқиши мумкин, уларни таъмирлаш бир ярим ойгача вақт олади.

«Энди бизда авария ҳодисалари деярли йўқ, фақат чекловлар мавжуд. Ускунани сақлаб қолмоқчимиз. Битта 110 мегавольтли трансформатор 700-800 минг доллар туради [...] Масалан, «Ала-Арча» подстанцияси ёниб кетса, Бишкек умуман электр энергиясисиз қолади», — деди у.

Миллий энергетика холдингининг раҳбари Таалайбек Байғазиевнинг таъкидлашича, электр таъминотидаги режали узилишлар «мажбурий чора»дир.

«Бунга қадар вақти-вақти билан ўчириш йўқ эди. Ҳаддан ташқари юк бўлган ускуналарни ўчириб қўйдик. Аммо сўнгги кунларда кунлик электр энергияси истеъмоли 77 миллион кВт/соатга ошди. […] Қишга тайёргарлик кўрилганда, биз [электр энергияси] бунчалик катта истеъмол бўлади деб ўйламаган эдик. Декабрь ойида суткалик истеъмол 64-66 миллион кВт/соатга етган бўлса, ҳозир 77 миллионга етди. Бизда бундай ишлаб чиқариш йўқ. Бунга қадар келишув бўйича электр энергияси Қозоғистон билан Туркманистондан келиб турар эди, ҳозир уларнинг эҳтиёжига қараб [бизга] келмаяпти. Шу сабабдан шундай чекловлар киритилмоқда», — деб таъкидлади у.

Январь ойи бошидан аномал совуқ ҳаво бошланиши билан бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясида узилишлар кузатилди. Расмийлар буни «созлаш чоралари» деб аташмоқда.

Парламент депутатлари аномал совуқ пайтида электр энергияси таъминотидаги носозликлар учун Таалайбек Ибраевни энергетика вазири лавозимидан истеъфога чиқариш масаласини кўтарган. Мулозимнинг ўзи хизмат ўрнига ёпишмаганини, бугунги вазият муассасанинг қишга таёргарлиги йўқлигидан эмас, «генерация масалас» сабаб юзага келганини таъкидлади. Шунингдек Ибраев Қирғизистон СССР давридан бери бирорта ҳам кичик ГЭС қуриаганини, электр энергиясининг истеъмоли эса йилдан йилга ўсаётганини қўшимча қилди.