Киев вилоятида бола боғчанинг ёнига вертолёт қулаб, уч бола ва ИИВ бошчиси ҳалок бўлди

209

18 январда Киев вилоятининг Бровари шаҳридаги болалар боғчасининг ёнига вертолёт қулаб, ҳалокат натижасида 15 киши вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг орасида Украинанинг Ички ишлар вазирлигининг раҳбари Денис Монастирский ва уч нафар бола бор. Бу ҳақда Украинанинг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати (ФВДХ) хабар берди.

Вертолётнинг бортида 9 киши бўлгани маълум бўлган. Улар: ИИВнинг тезкор гуруҳининг олти нафар аъзоси, жумладан, ички ишлар вазири Денис Монастирский ва унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ҳамда Ички ишлар вазирлигининг давлат котиби Юрий Лубкович, шунингдек, фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг уч нафар ходими. Уларнинг ҳаммаси вафот этган.

Шунингдек, бола боқчанинг уч ходими билан уч тарбияланувчиси вафот этган. 25 киши жабрланиб, уларнинг 15 нафари катталар ва 10 навари болалар. 

Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати берган маълумотларга кўра, вертолёт турар-жой биноси ва болалар боғчаси ўртасига қулаб, кейин у ёна бошлаган. У ердан болалар ва ходимлар эвакуация қилинган.

«Болалар боғчаси бинолари ва яқинидаги уйлардан бири кучли портлаш натижасида вайрон бўлган», деди Бровари раҳбари Игор Сапожко.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Украина Ички ишлар вазирлиги ҳалокат сабаблари ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини айтди. Аммо Украинанинг «Трибуна-Бровари» нашри, тахминларга кўра, учувчи туман туфайли кўп қаватли бинони кўрмаган, шундан сўнг у кўтарила бошлаганда эса бошқарувни йўқотган.