Бир ТикТок билан: Ўнлаб қирғизистонликлар Буюк Британияга иш сўраш учун келган

253

Интернетда ўнлаб қирғизистонликлар Буюк Британияга мавсумий ишларга жўнатиш учун рўйхатдан ўтиш мақсадида келгани тасвирланган видео тарқалди.

 

@bakut_1983♬ оригинальный звук - bakut_1983 Бакытбек

Видеонинг асл нусхаси @bakut_1983 номли фойдаланувчи томонидан ТикТок саҳифасига 17 январь куни жойлаштирилган. Айнан шу куни Бишкекдаги Арабаевномидаги университетнинг асосий биносида Буюк Британияда ишга жойлашишни истаганларнинг рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини қабул қила бошлаган, бу эса Ижтимоий меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш маркази томонидан амалга оширилмоқда.

Қирғизистонликлар бир неча йиллардан бери янги меҳнат бозорларини қидириб келмоқда. Бир неча вақтдан бери Қирғизистон расмийлари бу борада уларга ёрдам бериб келмоқда. 2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач, Ғарб давлатлари санкциялар жорий қилганда қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг даромадларида қисқаришлар бўлгани сезилган. 

2022 йил ёзида қирғизистонликларнинг биринчи гуруҳи мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун Буюк Британияга жўнаб кетган. Умуман олганда, ўтган йили 1500 нафар қирғизистонлик Буюк Британияга борган.

2023 йилнинг 13 январда Ижтимоий меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш маркази Буюк Британия ҳукуматининг ваколатли оператори билан шартнома имзолаб, унга кўра квоталар йилига икки минг кишигача оширилган. Қайд этилишича, дастурда 18 ёшдан 46 ёшгача бўлган қирғизистонликлар қатнашиши мумкин. Улар Буюк Британияда олти ой ишлашлари ва соатига 10 фунт стерлингдан маош олишлари мумкин бўлади.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, республиканинг 1,1 миллиондан ортиқ фуқароси хорижда меҳнат миграциясида. Улардан бир миллионга яқини Россияда меҳнат қилмоқда.