ИИВ Кампиробод ишини тўлиқ маҳфий қилди. Суд ёпиқ тартибда ўтиб туради

199

Ички ишлар вазирлиги терговчилари Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилишига қарши чиққан фаоллар, сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг оммавий ҳибсга олиниши билан боғлиқ ишни маҳфийлаштирди. Бу ҳақда «Клооп»га адвокат Канат Хасанов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, адвокатлар ишни маҳфийлаштириш тўғрисидаги қарорни ҳали кўрмаган, шунинг учун бундай қарорнинг сабабларини билишмайди.

«Улар Кампиробод иши бўйича «сир» тамғаси бўйича қарор чиқаришди. Терговчидан асосларни билмоқчи бўлдим, аммо терговчи жавоб бера олмади, аниқ жавоб бермади [...] Эртага биз қарор қабул қиламиз ва кейин нима қилишни ўйлаб кўрамиз», — деди Хасанов.

Кампиробод иши

2022-йилнинг октябри охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган 20 нафардан ортиқ фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган. Уларнинг бари оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёрланишда айбланган. Шундан бери тергов амаллари олиб борилмаяпти. 

Қўлга олинганларнинг бари айблари йўқлигини, уларга босим бўлаётганини, жиноят иши уларнинг Кампиробод масаласи бўйича позицияси сабаб қўзғалганини билдиришган. Қамоққа олишдан норозилик билдириб 19 киши очлик эълон қилган. 

Улар очилик оқибати учун жавобгарликни шахсан президент Садир Жапаровга ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга юклашган. Кейинчалик ҳибсга олинганларнинг уч нафари: журналист Айданбек Акматов, сиёсатчи Азимбек Бекназаров ва фаол Чингиз Капаров очликни тўхтатишган. 

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи билан фаолнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса ҳукуматни қўлга олинганларнинг барини озод қилишга чақирган.