Энергетиклар бундан кейин абонентларни қисқа муддали ўчиришлар юзага келган ҳолатларда олдиндан хабардор қилиб туради. Бу ҳақда 18 январда «Қирғизистон миллий электр тармоғи» ишхонасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қаттиқ совуқлар туфайли электр энергияси истеъмоли сезиларли даражада ошган, бу эса «электр тармоқлари ускуналарига ортиқча юкланиш»га олиб келади.
«Ҳозирда мамлакат ҳудудида электр жиҳозларини сақлаб қолиш мақсадида ва уларнинг зарар кўришининг олдини олиш учун электр сарфининг қувватланишини камайтириш тадбирлари кўрилмоқда. Бунга қадар қайси ҳудудда, қайси вақтда сарфлаш кўп бўлишини айтиш мумкин эмас эди. Охирги бир неча кундаги ортиқча юкламлар билан боғлиқ ўчиришларни таҳлили қилиб чиққандан кейин, қайси ҳудудларда ортиқча юкланишлар ва қисқа муддатли узилишлар кутилаётганини аниқлаш мумкин бўлади», — деб айтилади ишхонанинг билдирувида.
«Қирғизистон миллий электр тармоғи» ишхонасининг баёнотига қадар парламент депутати Дастан Бекешев вазирлар маҳкамасига мурожаат қилиб, фуқароларга электр энергиясини ўчиришнинг графигини беришни сўраган. У абонентлар учун бу қулай бўлишини таъкидлаган.
«Ҳар ерда ҳозир, ҳудудларда, Бишкекда ҳам соат-соати билан электр энергиясида узилишлар бошланди. Аввалги “вақти-вақти билан ўчиришни” ҳозио “тартибга келтирувчи чоралар” деб [атаб] қўйишди, бироқ, аслида бу “вақти-вақти билан ўчириш”. Мен тушуниб турибман, электр ёриғи бизда танқис бўлмоқда, ускуналар эски, ночор бўлмоқда. Бироқ айни вақтда, йўқ деганда фуқароларга график тузиб, айтиб қўймайсизларми? [Соат] шунчада электр бўлмайди деб, улар шунга тайёрланишади», — деган депутат.
Чилладаги электр узилишлари
Январь ойи бошидан аномал совуқ ҳаво бошланиши билан Қирғизистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Фуқаролар бир неча соат, ҳатто кун бўйи ёруғлик йўқлигидан шикоят қилмоқда.
Расмийлар, ўз навбатида, аномал совуқ об-ҳавонинг бошланиши билан улар ўзгарувчан ўчиришларни жорий қилмаганини ва бир неча соат давомида электр энергиясининг йўқлиги «тартибга солиш учун ўчиришлар» деб аталади. Аввалроқ энергетиклар фуқароларни яқин кунларда ускунани ҳаддан ташқари қизиб кетиш ва носозликдан сақлаш мақсадида электр энергиясини ўчириб қўйишлари мумкинлиги ҳақида аллақачон огоҳлантирган эди.
Энергетикларнинг қайд этишича, ҳозирги аёзларда қирғизистонликлар электр энергияси истеъмоли бўйича барча максимал рекордларни янгиламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, кунлик истеъмол айрим кунларда 76,4 кВт/соатга етган.